RU

Последние новости

13:22"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди  1 12:59Моуриньюни АПЛ грандларидан бирида кўришмоқчи  0 12:37"Ливерпуль" юлдузи болалигидан "Реал" ҳақида орзу қилган – Собослаининг келажаги Мадриддами?  2 12:08"Ал Иттиҳод" "Реал" юлдузи учун йирик битим тайёрламоқда  1 11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  15 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1 10:49Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр  7 10:20Жанубий кореялик футболчига Лондон грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  0 09:22ФИФА хавотирда  14 08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  37 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  2 08:10Ла Лига. "Жирона" - "Барселона" 2:1  7 07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  2

Ёшлар лигаси: “Насаф”- “Олмалиқ” 1:3 Новости

Ёшлар лигаси: “Насаф”- “Олмалиқ” 1:3

“Насаф”нинг ёш футболчилари 17-турда иккинчи даврадаги илк мағлубиятни қарши олишди.
Ўтган турда “Андижон”да ғалабага эришган Раҳматилла Муҳаммедраҳимов шогирдлари учун ўйин аҳамиятли эди. Ғалаба уларни турнир жадвалининг 5-поғонасига олиб чиқарди. Аммо шу куни бир қатор етакчи футболчиларсиз ҳаракатланган ёшларимиз рақибга имкониятни бой беришди.


Учрашувнинг 19-дақиқасида чап қанотдан ҳаволатиб “Насаф” жарима майдончаси ичига узатилган тўпни Улуғбек Худойбердиев боши билан дарвозага аниқ йўллади – 0:1. Иккинчи бўлимда эса меҳмонлар яна икки бор муваффақият қозонишди. Дастлаб бурчакдан узатилган тўпни Абдумалик Тошпўлатов ўткир бурчак остидан турган бўлишига қарамай узоқ бурчакка аниқ йўналтирган бўлса, орадан кўп ўтмай  жамоадошлари ҳужумини Анвар Сапаров муваффақиятли якунлади. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Ёшлар лигаси тўпурари Дилшод Хушбаковнинг голи ёш “насаф”чиларни йирик мағлубиятдан қутқариб қола олди, холос.
 
Ёшлар лигаси, 17-тур. 07.08.2015.
“Насаф” – “Олмалиқ” 1:3 (0:1)
Қарши. “Меҳнатчи” стадиони. 112 томошабин.
Ҳакамлар: Исҳоқ Ибрагимов-8,0, Артём Калинин-7,8, Фарҳод Усмонов-7,8, Найим Қосимов-8
Назоратчи: Булат Галеев.
“Насаф”: 30. Ўткир Юсупов (12. Умиджон Эргашев, 65), 4. Самандар Очилов (33. Ботиржон Тўраев, 67), 5. Раҳимбек Жавлиев, 7. Сирожиддин Қўзиев (27. Акбар Муродов, 72),  9. Дилшод Хушбаков, 10. Ислом Рашидхонов (57. Ойбек Ҳамидов, 83), 22. Ислом Кенжабоев (29. Жаҳонгир Қурбонбоев, 82), 23. Ғолиб Ғайбуллаев, 24. Илҳомжон Алижонов, 28. Сардор Саъдуллаев (19. Наврўзжон Иззатиллаев, 54), 38. Дониёржон Нарзуллаев (47. Худоберди Ҳолиқов, 67).
“Олмалиқ”: 35. Никита Шквирин (30. Максим Круишев, 46), 3. Азамат Исроилов (5. Азизбек Суюнов, 81), 4. Улуғбек Худойбердиев, 6. Муҳаммад Исаев, 8. Диёр Усмонхўжаев, 10. Абдумалик Тошпўлатов, 13. Диёржон Туропов, 14. Дониёр Набиев (18. Жасурбек Умаров, 74), 17. Абдулазиз Жўрабоев (11. Зоҳир Примов, 57), 19. Анвар Сапаров, 20. Мурод Ахатов.
Голлар:Дилшод Хушбаков (89) -  Улуғбек Худойбердиев (19), Абдумалик Тошпўлатов (63) Анвар Сапаров ( 80).
Огоҳлантириш: Д.Нарзуллаев (44), И.Рашидханов (80) - У. Худойбердиев (41).

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика