RU

Последние новости

02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  14 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  1 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  10 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  13 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  7 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  4 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3

Ёшлар лигаси. "Машъал" энди якка пешқадам Новости

Ёшлар лигаси. "Машъал" энди якка пешқадам

Бугун Муборакда Олий лиганинг 11 туридан ўрин олган "Машъал" - "Навбаҳор" учрашуви олдидан ёшлар лигаси баҳси бўлиб ўтди.
Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан ҳужумлар ёмғирини бошлаган "газчилар" ҳисобни очишга келганда жуда қийинчиликка учради. 12 дақиқада Элдор Шомуродов, 17 дақиқада Шоҳруҳ Достоновлар очиқ дарвозани ишғол эта олмаган бўлса, 40 дақиқада Баҳодир Муртозаев жарима майдончаси ичида аниқ ҳаракат қила олмади. Биринчи бўлимда меҳмонлар бир марта ҳам дарвозага аниқ зарба бера олмаганини қўшимча қилиб ўтиш мумкин. "Машъал" ёшлари биринчи бўлимда ҳисобни очишга эриша олмади.

Иккинчи бўлимни аввалгидан ҳам кескинроқ бошлаган ёш "машъалчилар"  ҳисобни 55 дақиқага келганда очишга эришди. Жарима майдончаси ичида Элдор Шомуродов тўпни Сирожиддин Раҳматуллаевга қолдирди. Раҳматуллаев зарбада адашмади. 1:0 . 67 дақиқада Элдор Шомуродов ниҳоят ўз мақсадига етди. Икки ҳимоячи ичидан ўтиб  дарвозанинг пастги узоқ бурчагини аниқ нишонга олди. 2:0. 75 дақиқада Холмурод Холмуродов чап қанотдан етиб ке;ган пасни дарвозабонни оёқлари орасидан ўтказиб қўйди ва ҳисоб 3:0.  80 дақиқада майдонга тушган Шоҳжаҳон Аббосов ҳам сўнгги дақиқада ўз номини таблога ёздириб қўйди ва ҳисобни якуний 4:0 кўринишини таъминлади.

Шундай қилиб "Машъал" ёшлари 11-турдан сўнг 25 очко тўплаган ҳолда якка пешқадамга айланиб олди.


Ёшлар лигаси,, 11-тур учрашуви
5 июнь, пайшанба

«Машъал» (Муборак) – «Навбахор» (Наманган)  3:0 (0:0)
Голлар:
1-0 Сирожиддин Раҳматуллаев (55), 2-0 Элдор Шомуродов (68), 3-0 Холмурод Холмуродов (75), 4-0 Шоҳжаҳон Аббосов (90+4)

Ҳакамлар:
  Д. Досанов (Тошкент), Ф.Усмонов, К.Расулов (Қарши), Ж.Ҳамидов (Косон)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).
Огоҳлантириш: Акбаршо Рашидхонов (90)

"Машъал": Жавоҳир Илёсов (Акбар Абраев 80), Юнус Очилдиев, Искандар Шайқулов, Холмурод Холмуродов, Сирожиддин Раҳматуллаев (Ихтиёр Аҳмаджонов 83), Баҳодир Муртозаев (Аслиддин Абдиев 68), Саламат Қутибоев (Шоҳжаҳон Аббосов 80), Элдор Шомуродов (Омонуллахон Мирзаев 75), Қаҳрамон Баҳодиров (Элдор Эргашев 46), Шоҳруҳ Достонов (Акмалий Раҳимзода 46), Отабек Шукуров

"Навбаҳор": Ислом Жўраев, Дурбек Умаралиев, Омон-биин Халилов (Иброҳим Абдуллаев 70), Ботир Тўрабоев (Раҳмон Ўринов 46), Шоҳруҳ Сайриддинов, Билол Шарофиддинов (Фарруҳ Тошпўлатов 67), Собир Ҳамидов (Азиз Турғунбоев 46), Дониёр Иномов, Соҳиб Абдуллаев (Дилмурод Маликов 64), Сардор Таляков, Акобиршо Рашидхонов
Захира:  Иброҳим Исмоилов,
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика