RU

Последние новости

11:01Кьеза "Ювентус"дан кетаётгани тасдиқланди  0 10:22Аббосбек Файзуллаев Олимпиададаги шароитлардан кўнгли тўлмаганини айтди  11 09:55Конор Галлахер «Атлетико» футболчиси - Фабрицио Романо  1 09:24Ламин Ямаль ўзига тегишли бўлган сертификатларни олди  1 08:56Фаолиятини якунлаган Кроос Германияда «Йил футболчи»си бўлди  3 08:28ЦСКА устози Аббосбек Файзуллаевнинг кечаги ўйинига баҳо берди  5 08:05Бугун Париж Олимпиадасида фақатгина бир нафар спортчимиз иштирок этади  2 07:32Флик «Реал»ни ўртоқлик учрашувида мағлуб этганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 01:40АПЛ клуби "Ман Сити" хавбеки Филлипс билан шартнома имзолашга яқин  2 01:03"Реал" футболчиси клубдан кетиш ҳақида ўйламоқда  3 00:32Костич "Ювентус"дан кетадими?  1 00:05"Атлетико" Галлахер қарор қабул қила олмаётгани сабаб "Валенсия" билан Герранинг 25 млн евролик трансферини келишиб қўйди  1 23:25Суперлига. "Металлург" - "Локомотив" 1:1, Ҳошимов "Металлург"даги биринчи расмий ўйинида қизил карточка олди  9 23:05Александр Крестинин: "Ғалаба қозониш учун бироз ақлли футбол керак"  1 22:57Григорий Колосовский: "Энди биз майдонга чиқадиган ҳар бир ўйин финал бўлиши керак"  3

Ёшлар лигаси. "Андижон" "Сўғдиёна"ни йирик ҳисобда мағлуб этди Новости

Ёшлар лигаси. "Андижон" "Сўғдиёна"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Кетма-кет икки учрашувда муваффақият қозонган ёшларимиз бу сафар ҳам ўз ҳисобига муҳим уч очкони ёздириб қўйишга эришди.

Виталий Легай бошқарувидаги “Андижон” ёшлар жамоаси ушбу йирик ғалабадан сўнг турнир жадвалида сезиларли даражада юқорилади.

Учрашув асосан жамоамизнинг устунлиги остида ўтди. Буни ўйинда қайд этилган ҳисоб ҳам айтиб турибди десак муболаға бўлмайди.

Гарчи биринчи бўлимда ҳисоб очилмаган бўлсада, таймнинг иккинчи қисмида футболчиларимизнинг иштахаси очилиб кетди. Аниқроғи, ҳаммаси 58-дақиқадан бошланди. Иқтидорли ҳужумчи Алишер Абдувоҳидов бутун ўйин давомида рақибларини саросимида ушлаб туриш билан бирга , ҳисобни энг аввало ўзи очиб берди. Шунингдек Абдувоҳидов ўйин давомида битта голга ассисентлик вазифасини ҳам ўтиб берди.

Жарохатдан фориғ бўлиб, энди-энди спорт формасини тиклаб бораётган Солоҳиддин Солоҳиддинов ҳам майдонни голсиз тарк этмади.

Шунингдек асосий таркибдан ёрдам сифатида берилган Иброҳим Раҳимов иккинчи бўлимда майдонга тушиб, ўйинда туб бурилиш ясалишига сезиларли ҳисса қўшди. Буни у иккита голи билан исботлади. Ўнг қанотда мазмунли харакатлари билан ажралиб турган Раҳимов ўйинга тез киришиб кета олди.

Чап қанот ярим ҳимоясида фаоллик кўрсатган Жаҳонгир Мақсудов ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди.

Жизхахликлар эса баҳснинг сўнгги дақиқалари ўтиб бораётганида пенальти ишлади ва уни Мўмин Мелиев аниқ амалга ошириб, ҳисобни бироз қисқартиришга эришди.
Шу тариқа учрашув жамоамизнинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунига етди. Стадионга келган ишқибозлар ўз ортига хурсандчилик билан қайтди.
Эндиги рақиб – “Насаф”!

6-тур. 22 апрель
«Андижон» (Андижон) – «Сўғдиёна» (Жиззах) – 5:1.
Олтинкўл. Марказий” стадиони, 75 томошабин.
Ҳакамлар:
Игорь Гармашов (Тошкент) -8,2, Азизбек Исамутдинов – 7,6, Фурқат Комилов – 7,8, Баҳодир Рўзиматов – 8
Назоратчи: Рашид Айтеков (Тошкент).
Голлар: Алишер Абдувоҳидов (58), Иброҳим Раҳимов (72, 85), Солоҳиддин Солоҳиддинов (73), Жаҳонгир Мақсудов (89) – Мўмин Мелиев (90+2, с пенальти).
Андижон: 32. Нодир Ашурматов, 4. Дилмурод Маҳмудов (с), 7. Шохруҳ Эргашев, 8. Бахтиёр Қосимов (70. Рўзивой Абдуғаффаров, 83), 11. Алишер Абдувоҳидов, 14. Аброр Комилов (6. Фарруҳ Бекмуротов, 63), 17. Тимур Васильев (55. Иброҳимжон Раҳимов, 46), 18. Салоҳиддин Салоҳиддинов (28. Фарруҳ Мирзаев, 75), 33. Жаҳонгир Мақсудов, 45. Артур Маматказин, 67. Шояд Муллажонов.
Захира: 50. Баракатилло Исроилов, 3. Аҳрор Ўктамов,  20. Элдор Жонибеков.
Сўғдиёна: 12. Ширинбой Абдуллаев (21. Музаффар Абдуллаев, 46), 4. Жасур Ўринов, 5. Дадажон Маматқулов (11. Мўмин Мелиев, 46), 6. Азизбек Мирзаев, 7. Ал-Салому Азатов (9. Собир Ҳамидов, 64), 8. Сирож Мелиев, 10. Шаҳзод Каримов, 19. Шуҳрат Суярқулов, 22. Асил Орипов ( 2. Шохруҳ Акбаров, 53), 23. Достон Орипов, 88. Шаҳбоз Жўрабеков.
Захира:  77. Шохруҳ Анорбоев.
Огоҳлантиришлар: Алишер Абдувоҳидов (35), Элдор Жонибеков (65) – Сирож Мелиев (19).

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика