RU

Последние новости

03:06Конференциялар лигаси. Биринчи ўтиш ўйинлари меҳмонларга аталди  0 02:57Европа лигаси. "Штутгарт"дан йирик ғалаба, "Панатинаикос"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 02:29Карло Анчелотти: "Шартномамни яна тўрт йилга узайтираман"  0 02:08ЎФА ва ЎзПФЛ Суперлига жамоалари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди  0 00:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" Хорватияда дуранг қайд этди ва бошқа натижалар  2 00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  1 00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  2 23:58Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди  0 23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0 23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  4 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  2 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  2 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  3 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0

Ёшлар лигаси. 2-тур. "Машъал" - "Бунёдкор" 2:0 Новости

Ёшлар лигаси. 2-тур. "Машъал" - "Бунёдкор" 2:0

Бугун Муборак шаҳрида Олий лиганинг 2-туридан ўрин олган "Машъал" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан ёшлар лигаси ўйин бўлиб ўтди.
Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан устунликни вакилларимиз ўз қўлига олди. Биринчи хавфли ҳужумни "қалдирғочлар"нинг япониялик легионери содир этди. Юнус Очилдиев ҳужумни огоҳлантириш билан тўхтатди. Шундан сўнг ташаббус "Машъал" тарфига ўтди ва 10 дақиқада Элдор Шомуродов ўнг қанотдан ҳужумчиларни алдаб ўтиб Мурод Зуҳуров дарвозасини  ишғол этди.  Бу голни қисқача айтганда Нилмар исмли футболчининг Зуҳуровга урган голини эслаш кифоя. Иккинчи гол орадан беш дақиқа ўтганда аввалги голни нусхаси такрорланди. Акром Комиловни қанотидан иккинчи гол ҳам киритилди. Ушбу гол муаллифи ҳам яна  Элдор Шомуродов. Бўлимнинг қолган дақиқалари майдон марказида ўтди ва биринчи бўлимда ҳисоб ўзгармади.

Учрашувнинг иккинчи бўлими кескин ҳужумлар билан бошланди. 50 дақиқада Достон Ҳамдамов томонидан киритилган голни қанот ҳаками ўйиндан ташқари ҳолатда деб топди. Ҳисобни қисқартиришга уринган меҳмонлар кўпроқ ҳужумга эътибор берди. Алибобо Раҳматуллаевни жаримадан берган зарбасини дарвоза тўсини бартараф этди. Шоҳжаҳон Аббосовни қанотдан ошириб берган зарбасини Холмурод Холмуродов дарвозага йўллай олмади. Аббос Шодмонов иккинчи бўлимда майдонга тушиб бир неча бор рақиб дарвозаси томон аниқ зарбалар йўллади. 78 дақиқада Отабек Шукуров жарима майдони ичида содир бўлган вазиятда ишончли ҳаракат қилиб зарбани бартараф этди. Учрашувда бошқа ҳисоб ўзгармади ва "Машъал" ёшлари иккинчи ғалабасига эришди.

"Машъал" - "Бунёдкор"  2:0 (2:0)
Голлар:
1-0 Элдор Шомуродов (10), 2-0 Элдор Шомуродов (15)
Огоҳлантириш: Юнус Очилдиев
Ҳакамлар: Дилмурод Каримов, Фарҳод Усмонов, Комил Расулов, Суҳроб Сатторов
Назоратчи: А.С.Абдуллаев

"Машъал": Жавоҳир Илёсов, Искандар Шайқулов, Юнус Очилдиев, Қаҳрамон Баҳодиров, Элдор Эргашов, Ихтиёр Тошпулатов, Шоҳрух Достонов, Акмали Раҳимзода, Холмурод Холмуродов, Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров
Захирадан майдонга тушганлар:  Жасурбек Абдураҳмонов, Шоҳжаҳон Аббосов, Сирож Раҳматуллаев, Жамшид Шодиев, Аббос Шодмонов, Омонуллохон Мурзаев

"Бунёдкор": Мурод Зухуров, Хасан Искандаров, Шаҳзод Абдураҳимов, Зокир Нурматов, Акрам Комилов, Аҳрор Умаржонов, Достон Ҳамдамов, Минорио Сота, Сардор Азимов, Алибобо Раҳматуллаев, Санжар Рихсибоев
Захирадан майдонга тушганлар: Абдукарим Муҳаммедов, Шоҳруҳ Умархўжаев, Григорий Пагасов, Жаҳонгир Ҳожамов, Санжар Қодирқулов, Темур Аюпов
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика