RU

Последние новости

15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  0 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  4 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  1 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  4 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  1 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  12 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  28 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  3 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7

Ёшлар Биринчилиги: «Олмалиқ» - «Локомотив» 0:6 Новости

Ёшлар Биринчилиги: «Олмалиқ» - «Локомотив» 0:6

Ўзбекистон Ёшлар Биринчилиги 15-тур учрашивида «Локомотив» клублари ёшлари Олмалиқ шаҳрида жойлашган стадионда «Олмалиқ» клуби ёшларига қарши майдонга тушди.
Меҳмон жамоа «Локомотив» учрашувни тезкор ҳужумлар билан бошладилар. Натижа тез куттириб қўймади. Мехмонлар ҳисобни очдилар. Собир Усмонхўжаев қанотдан узатилган тўпни Никита шквирин қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўйди. 0:1. «Локомотив» ушбу голдан кейин ҳужумга зўр бердилар ва орадан 3 дақиқа ўтиб Салим Мустафоев мезбонлар дарвозасини нишонга олди. 0:2.

Иккинчи бўлимда ҳам ҳужумкорликни сусайтирмаган жамоалар ижросида «очиқ футбол» бошланди. Бу эса ўйиндаги устунликни ҳисобда олдинда бораётган темирйўлчилар томонига ўтишии таъминлади. Ҳужумга зўр берган «кончилар» яна тўрт марта ўз дарвозаларидан гол ўтказиб юбордилар. «Темирйўлчиларнинг» учинчи голига яна Собир Усмонҳўжаев муаллифлик қилган бўлса, иккинчи бўлимда майдонга тушган Карен Абрамов икки бора ва Дилшод Рахматуллаев бир марта гол киритиб ҳисобни жудаям йирик кўринишга олиб келдилар. Мезбонлар шу куни кўплаб хужум уюштирган бўлсаларда аммо «Локомотив» дарвозасини аниқ нишонга ола билмадилар. Учрашув «Локомотив»нинг йирик ғалабаси билан якунланди.

Ёшлар Биринчилиги, 15-тур учрашуви
9 август, жума
«Олмалиқ» (Олмалиқ) - «Локомотив» (Тошкент)
Ҳакамлар
: В. Қосимов (Қарши), С. Еремеев, Р. Лутфуллин, Д. Пислигин (барчаси Тошкент шахридан).
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).
Голлар: С.Усмонҳўжаев (7, 51), С.Мустафоев (10), К.Абрамов (52, 70), Д.Рахматуллаев (83)
«Олмалиқ»: Н.Шквирин, С.Садирдинов, Ф.Қосимжонов, Д.Расулжонов, Б.Тожибоев, Э.Мамасолиев, Ш.Мирзаев, М.Абдуллаев, А.Абдухамидов, А.Қурбонов, Ж.Жайнаков,
«Локомотив»: С.Ахмедхонов, Н.Ефременко, И.Суюнов, Д.Усмонов, Қ.Рўзиев, С.Усмонҳўжаев С.Мустафоев, У.Эрназаров, М.Олимов, И.Алибоев, С.Рахмонов
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика