RU

Последние новости

23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  0 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  2 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  4 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5

Ёш юлдуз. Жанлуижи Доннарумма Новости

Ёш юлдуз. Жанлуижи Доннарумма

Синиша Михайлович "Милан" уни хазина деб атайди, газеталар эса уни Жанлуижи Буффоннинг издоши деб ёзишмоқда.

Италияда анчадан буён Жанлуижи Буффоннинг издоши ким бўлиши борасида баҳс-мунозаралар кетмоқда. Бу номга эга бўлиши кутилаётган 16 ёшли "Милан" дарвозабони Жанлуижи Доннарумма ҳақида маълумот берамиз.

Исми: Жанлуижи Доннарумма
Клуб: "Милан"
Дебют:
2015 йил 25 октябрь - "Сассуоло" билан ўйинда
Амплуа: дарвозабон
Фуқаролиги: Италия
Туғилган сана: 25 февраль 1999 йил
Бўйи: 197 см



У ҳақда нима дейишмоқда?
"Мен футболчини майдонга туширишдан олдин унинг ёшига қарамайман. У ўйинга тайёрми йўқми шунга эътибор қиламан. Доннарумма - "Милан"нинг хазинаси ва Италия футболининг келажаги".
"Милан" бош мураббийи Синиша Михайлович

"Хушмуомала, жиддий ва жасур йигит. Доим "Милан"нинг ашаддий фанати бўлган. У яқин 15 йилда "Милан"нинг дарвозабони бўлмоқчи. Катта эҳтимол билан унинг орзуси амалга ошади".
"Милан" ўсмирлар жамоаси бош мураббийи Кристиан Брокки

"Миллионта тарбияланувчи бир томонда, биргина Доннарумма бир томонда".
"Милан" собиқ ҳимоячиси, ёшларни тайёрлаш тизими бошлиғи Филиппо Галли



Фаолият
Доннарумма Неаполь яқинидаги Кастелламмаре-ди-Стабияда туғилган. Ушбу шаҳарча "дарвозабонлар фабрикаси" деб аталади. Айнан шу ерда "Наполи" посбони Женнаро Иеццо, "Болонья" дарвозабони Антонио Миранте ва "Женоа" клуби тарбияланувчиси, Жанлуижининг акаси Антонио ҳам туғилган.

"Наполи Кастелламмаре"да яхши ўйин кўрсатиб, Доннарумма тезда Италия топ-клублари эътиборига тушди. Курашда "Милан" ғолиб чиқди. 2015 йил март ойида посбон фаолиятидаги илк профессионал шартномасини тузди.

Ўйин услуби
Баланд бўйли ва жисмонан бақувват, аммо шу билан бирга чаққон бўлган Доннарумма ёш бўлишига қарамай ҳимоя чизиғини ажойиб тарзда бошлайди. "Милан" сафида илк ўйинларда унинг оёқ билан ўйини у қадар яхши эмаслиги кўринди. Умуман олганда, бу йиллар давомида яхшиланиб боради.



Кимга ўхшайди
Буффон "Парма"да дебют қилганида 17 ёшда бўлган. Доннарумма Италия А сериясидаги илк учрашувни 16 ёш ва 8 ойлигида ўтказди. У майдонга тушган энг ёш иккинчи дарвозабон бўлди. 1980 йил Жанлуки Паккьяротти ундан ҳам ёшлигида А сериясида дебют қилган. Доннарумманинг дебюти Буффоники каби ёрқин чиқмади, у жарима тўпидан йўлланган оддий зарбани ўтказиб юборди. Бироқ "Милан" вице-президенти Адриано Галлиани ёш посбонни танқид қилишни истамади. "У менга Буффоннинг ёшлигини эслатмоқда", - дейди у.

Бурилиш нуқтаси
Мавсумолди ўртоқлик учрашувлари доирасида Доннарумма учта пенальтини қайтарди. "Реал" ярим ҳимоячиси Тони Кроос ҳам посбонга 11 метрли жарима тўпидан гол ура олмади. "Милан" Жанлуижини ижарага беришни истамади. Бу қарор ўзини оқлади. Бу посбон билан "Милан" дастлабки учта ўйинда ғолиб бўлди. Аммо Доннарумма энг яхши ўйинни "Аталанта" билан баҳсда ўтказди. 0:0 ҳисобида тугаган ўша ўйиндан сўнг "Доннарумма мўжизалар кўрсатди", - деб ёзади жаҳонга машҳур Gazzetta dello Sport нашри.



Ажойиб сценарий
2014 йил "Реал" билан Чемпионлар лигасини ютган Диего Лопес "Милан"да биринчи рақамли посбон бўлишга ҳаракат қилди. Испаниялик посбон мавсумнинг дастлабки 8та ўйинида иштирок этди. У мавсум бошланмасдан олдин ёш рақобатчиси ҳақида шундай деганди: "Доннарумма ғаройиб. У жуда ҳам ёш, лекин ҳаракатларини кўриб худди уни 16 эмас 26 ёш деб ўйладим. Жанлуижи клуб афсонаси бўлиши мумкин". Доннаруммага терма жамоада ҳам умид қилишмоқда, яқинда уни Италия ёшлар терма жамоасига чақиришди.

У нима дейди?

"Менга жуда катта маъсулият юкланди, аммо мен буни уддалайман. Шерикларимга тавсиялар беришни ва ўз ўйинимни кўрсатишга уринаман. Буффон - менинг кумирим. Миллий терма жамоада асосий посбонга айланиб унинг фаолиятини такрорлашни истайман. Барча Жижи каби фаолиятни орзу қилади".



Uefa.com сайтидан Нарзулла Сайдуллаев таржимаси

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика