RU

Последние новости

13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  4 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  11 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  2 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  3 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  1 10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  2 09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  3 09:35Санжар Қувватов: "Ҳозир натижа учун ўйнайдиган эмас, захирани ўйлаб иш қиладиган пайт"  3 09:10Бугун футбол. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнам билан ўйнайди  2 08:50Ироқ чемпионати. Мурод Бобожоновдан дебют гол, Қосимов ҳам майдонни қуруқ тарк этмади  5 08:25Абубакир Шукуруллаев: "Бунчалик тез имконият беришади деб ўйламаган эдим"  2 08:00"Металлург" тайёргарликни бошлади. Таркибда янги футболчилар бор  6 00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0

Ёш ҳакамлар синовдан ўтишди Новости

Ёш ҳакамлар синовдан ўтишди

Кеча пойтахтимизда сўнгги йилларда ҳакамлик мактабида таҳсил олиб, ўз ҳудудларида фаолият олиб бораётган ёш ҳакамлар синовдан ўтказилди.
“Ёшлик” спорт мажмуаси ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида олиб борилган имтиҳонда 38 нафар ҳакам иштирок этди. Синовга чақирилганлар 63 кишини ташкил этганди. Турли сабабларга кўра 25 нафар ҳакам имтиҳонга ташриф буюрмади.



Ҳакамлар дастлаб икки гуруҳга бўлинган ҳолда тезкорлик бобида синовдан ўтишди. Ҳар бир иштирокчи 40 метр масофани 6,2 сонияда 6 марта босиб ўтиши лозим эди. Бундан барча ижобий баҳо олди. Бироз танаффусдан сўнг ФИФА-тестига навбат келди. Энди ҳакамлар 150 метр масофани 30 сонияда югуриб ўтиши, 50 метр масофани 45 сонияда юриб ўтказиши ва худди шу тартибда стадионни 12 марта айланиб ўтиши керак эди. Масофанинг умумий узунлиги 4800 метрни ташкил этган бу синовдан 7 киши ўта олмади. 20-25 ёш оралиғида бўлган ёш ҳакамларни мазкур тестдан ўтиш жараёнида жисмонан тайёр эмаслиги афсусланарли ҳолат. Негаки баъзи ҳакамлар 3 айланадан сўнг югуриш йўлакчасидан чиқиб кетишга мажбур бўлди.



Жисмоний текширувдан муваффақиятли ўтган 31 нафар ҳакам ЎзДЖТИда ёзма имтиҳонга таклиф этилди.

Куннинг иккинчи ярмида ўтган бу синовда иштирок этиб шунга амин бўлдимки, ҳакамлик касбини эгаллашни мақсад қилган ёшларда бу касбга нисбатан меҳр ва эътибор у қадар кучли эмас. Ёзма имтиҳон шартлари жудаям оддий кўринишда бўлди. Ҳар бир иштирокчига 9тадан савол тарқатилади. Шу саволлардан энг камида 7тасига тўғри жавоб ёзган ҳакам 2015 йилги мавсум учун ўтказиладиган ҳакамлар синовига таклиф этилади. 9та саволга жавоб ёзиш учун иштирокчиларга 45 дақиқа вақт берилди.



Дастлабки гуруҳда 16 нафар ҳакам, иккинчи гуруҳда эса 15 нафар ҳакам саволларга жавоб йўллашди. Имтиҳон комиссияси синов бошланишидан олдин ҳар бир иштирокчини телефонини ўчириб назоратчи олдидаги столга қўйиши талаб этилди. Биринчи гуруҳ синови якунлангач аудиторияга иккинчи гуруҳ ташриф буюрди. “Гуруч курмаксиз бўлмайди” деганларидек, бу гуруҳда шпаргалкадан фойланаётган иштирокчи чиқиб қолди. Ўз ёнига қўшимча телефон олиб кирган жиззахлик ҳакам телефон хотирасида сақланган жавоблардан фойдаланишга урингани учун имтиҳондан чиқариб юборилди.

Имтиҳон якунида барча иштирокчиларни жавоблари текширувдан ўтказилди ва баҳолар эълон қилинди. Ёзма имтиҳондан муваффақиятли ўтган ҳакамлар 18 нафарни ташкил этди. Бу ҳакамлар февраль ойида 2015 йилги мавсум учун ўтказиладиган имтиҳонларга таклиф этилади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика