RU

Последние новости

11:39"Челси" лидери клубда қолишни хоҳлайди, аммо раҳбарият бошқача фикрда  0 11:15Икки футболчи учун 100 миллион. "Реал" ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсадларини белгилаб олди  4 10:34"Нефтчи" - "Андижон" учрашувига чипталар сотуви бошланди  3 09:52Дибаланинг кейинги манзили маълум  3 09:24Хави 2023 йилда Мессининг "Барселона"га ўтмаганига жамоа президентини айблади  22 08:55Пеп Гвардиола дунёда исталган футболчини шуғуллантириш имкони бўлса, кимни танлашини айтди  7 08:27Эрондан қайтган бир қатор футболчиларимиз миллий терма жамоаси мураббийлари назоратида машғулот олиб бормоқда  1 07:58ЎзПФЛ. Бухоро ва Ғузордаги стадионда муаммолар мавжуд  18 07:30Осиё Кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз Бангладешга қарши баҳс олиб боради  1 03:30Минус 10 очко: Хитой чемпионатида 13 та клуб жазоланди  4 02:45А Серия. Милан дербисида "Милан" "Интер"ни мағлуб этди  20 00:53"Реал" "Ливерпуль” юлдузини кузатишда давом этмоқда  1 23:55А Серия. "Рома" меҳмонда "Женоа"га мағлуб бўлди  2 23:42ПСЖ ўйинларига қалбаки чипталар тайёрлаб сотганликда гумон қилинган шахс қўлга олинди  0 23:23Фоден "Барселона"га ўтиши мумкин  5

Ёш “чарм тўп” усталари майдонда Новости

Ёш “чарм тўп” усталари майдонда

Бугунги кунда мамлакатимизда фаолият юритаётган спорт мактабларининг футбол тўгаракларида минглаб ёш “чарм тўп” усталари камол топмоқда.

Уларнинг етук футболчилар бўлиб вояга етиши йўлида малакали мураббийлар камарбаста бўлишаётир. Бунинг баробарида, ёшларнинг маҳоратини янада ошириш учун турли миқёсдаги мусобақалар ташкил этиляпти.

Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби раҳбарияти ташаббуси билан 2007-2008 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида уюштирилган очиқ биринчилик ана шулар жумласидандир.

Урганч шаҳрида бир неча кун мобайнида бўлиб ўтган мазкур мусобақада 16 та - Хоразм вилоятининг барча шаҳар ва туманлари, шунингдек, Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманидаги БЎСМ жамоаси ғолиблик учун баҳс юритди. Мусобақа аввалига тўрт гуруҳда олиб борилди, сўнгра гуруҳида биринчи ўринни олган жамоалар учрашувларни давом эттиришди.

Ярим финалда “Академия”(Янгибозор тумани) жамоасининг ёш футболчилари “Хонқа БЎСМ”(Хонқа тумани)даги тенгдошларини йирик 3:0 ҳисобида доғда қолдиришди. Иккинчи жуфтликда “Ёшлик”(СЎЕАИБЎСМ, Урганч шаҳри) жамоаси “Хива БЎСМ”(Хива тумани) устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

“Академия” ва “Ёшлик” жамоалари орасида кечган ҳал қилувчи беллашув ниҳоятда ҳаёжонли кечганлиги билан ажралиб турди. Ўйиннинг асосий вақтида ғолибни аниқлашни имкони бўлмагач, пенальтилар серияси ўтказилди. Унда вилоят маркази вакилларининг қўли баланд келди(4:2). Натижада, “Ёшлик” жамоаси 2007-2008 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида ташкил этилган очиқ биринчилик ғолибига айланишди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика