RU

Последние новости

19:14"Фенербахче" Де Брюйне учун курашга қўшилди  1 18:27Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди  2 17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  0 17:23"Жайхун" — "Локомотив". Таркиблар маълум  1 16:34Влахович фойдали таклиф сабаб А Серияни тарк этиши мумкин  0 16:08Леау Ла Лиганинг топ клубларидан бирига ўтиши мумкин  2 15:40Тер Штеген "Барселона"дан кетиши мумкин. Нега?  18 14:32Орзу йўлининг муваффақиятли якуни ёхуд ҳар қадамда тарихга кирган Кападзе   17 14:11"Реал" 39 ёшли футболчи билан шартнома имзолаши мумкин?!  4 13:40ЦСКА бош мураббийи клубдан кетишга яқин  6 13:12"Ньюкасл" "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ вингерини харид қилиши мумкин  0 12:42Гвардиола Ямал ҳақида: "Афсусдаман, аммо Мессига ўхшаши бўлмайди. Бу имконсиз"  27 12:12Ўзбекистоннинг 17 клуби ОФК лицензиясини қўлга киритди, аммо...  0 11:41Жака Италия гранди сафига ўтиши мумкин  3 11:17Осимхен "Ал Ҳилол"га ўтмоқдами?  1

Ёрқин Назаров: "Танаффусда кийиниш хонасига кечроқ йўл олишни испанлардан ўргандим" Новости

Ёрқин Назаров: "Танаффусда кийиниш хонасига кечроқ йўл олишни испанлардан ўргандим"

Coca Cola Суперлигасининг 22-туридан ўрин олган "Пахтакор" — "Турон" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ёрқин Назаров матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз...

- "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман. Уларга ОЧЛда омад тилайман. Бугун режадагидек ўйин бўлди. 1:0 ҳисобида ортда бораётганимизда, вазиятлар содир эта олдик. Бироқ бундан унумли фойдалана олмадик. Мувозанатни сақлай олмадик. Йигитлар ёмон ўйин намойиш этмади. Имкони борича ҳаракат қилишди.

- Биринчи бўлимдан сўнг кийиниш хонасига кечроқ йўл олдингиз, бунинг сабаби нимада?

- Бу жиҳатни "Сурхон"да ишлаган пайтларим испан мураббийларидан ўргандим. Чунки йигитларда илк эмоциялар юзага келади. Дастлабки муҳокама — уларнинг иши. Биз ҳам 3-4 дақиқа ичида ёрдамчилар билан футболчиларнинг ҳолати тўғрисида гаплашиб оламиз. Испанлардан бир нечта жиҳатларни ўргангандим, бу усул шулардан бири.

- Таркибда биратўла 5-6 нафар футболчининг жароҳат олиши ўз-ўзидан юз бердими? Бугун уларнинг йўқлиги сезилди. Масалан, Муртозаев голлар урарди...

- ФИФА кунларида "Навбаҳор" билан ўйнадик. Шу билан бирга, "Қўқон-1912" билан учрашув ўтказдик. Бундан жамоаларга қарши баҳслар назорат мақомида бўлса ҳам, росман дерби бўлади. Муртозаев ушбу баҳсда жароҳат олди. Йўқотишларга келадиган бўлсак, асосий дарвозабонимиз дисквалификацияга учраганди, иккинчи посбонимиз эса жароҳат олди. Шу боис, учинчи дарвозабон дебют қилди.

- Жамоада жароҳатларнинг мунтазам юзага келиши машғулотлардаги босимнинг юқорилигидан далолат бермайдими? Чунки таркиб нисбатан ёшлардан шаклланган...

- Ёшларда таркибга кириш иштиёқи кучли. Бироқ уларда тажриба йўқ, шу боис, жароҳатга йўлиқишмоқда. Бу ҳолат машғулотларда ҳам юз бермоқда. Бу нормал ҳолат.

- Ёшларга кўп имконият берилиши жароҳатлар кўплигиданми ёки кейинги мавсум учун уларни тайёрлаш боришдан далолатми?

- Иккаласи ҳам тўғри. Ҳозир "Турон" ёшларга эътибор қаратмоқда. Келгуси йил ёш жамоа шакллантиришни мақсад қилганмиз.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика