RU

Последние новости

16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмайди  3 16:02Ферлан Менди "Реал"да қоладими?  0 15:30А Серия. Шомуродов ва "Кальяри" ўз майдонида "Лечче"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  16 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  0 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  1 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  4 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  5 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  12 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  28 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  4 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  15 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  2 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  8

Ёрқин Назаров: "Суперлигада ишлаш истаги борлиги учун "Андижон" таклифини қабул қилдим" Новости

Ёрқин Назаров: "Суперлигада ишлаш истаги борлиги учун "Андижон" таклифини қабул қилдим"

Хабарингиз бор, "Андижон" жамоасининг мураббийлар штабига тажрибали мутахассис Ёрқин Назаров қўшилганди.

Бунга қадар "Бунёдкор" клубининг турли жамоаларида фаолият олиб борган мураббий эндиликда "Андижон"да Отабек Ғуломхўжаевга яқиндан кўмаклашади. Биз бу борада Ёрқин Назаровнинг фикрлари билан қизиқдик.

- "Бунёдкор"ни тарк этиш ва "Андижон" мураббийлар штабига бориб қўшилиш жараёни қай тариқа юз берди?

- "Бунёдкор"да 10 йилдан ошиқ давомида фаолият олиб бордим. Фаолиятимда янги саҳифа очишни, жамоамни ўзгартиришни ўйлаб юрган эдим. Бош мураббий Отабек Ғуломхўжаевнинг таклифига кўра "Андижон" жамоасига келдим. Чорлов тушгач анча вақт ўйладим ва розилик бердим.

- Отабек Ғуломхўжаев билан аввал ҳам "Бунёдкор" академиясида бирга фаолият олиб боргансиз. Ўзаро тушунишда муаммо бўлмаслиги аниқ. Демак ўзаро ҳамкорлик эндиликда "Андижон"да ҳам давом этади...

- Тўғри таъкидладингиз. "Бунёдкор" академиясида 2000 йилда туғилган футболчиларга бирга устозлик қилганмиз. Бир қанча халқаро турнирларда иштирок этиб ғолиблик шоҳсупасига кўтарилганмиз. Бир-биримизни тушунишимизда муаммо бўлмайди. "Андижон"даги ҳамкорлигимиз самарали бўлади, деб ўйлайман. 

- "Бунёдкор"да бир мавсум Вадим Абрамовнинг мураббийлар штабида фаолият олиб бордингиз. Ўтган мавсумда эса "Бунёдкор-2" жамоасида. Балки, Суперлигада ишлаш истаги кучлилик қилгандир? Чунки, сизда бу борада етарлича малака ва кўникма шаклланиб бўлган... 

- "Бунёдкор"да бир мавсум Вадим Абрамовнинг штабидаги фаолиятим фойдали бўлди, дея оламан. Ўша йили биз совриндорлар сафига қайтдик, ОЧЛга йўлланмани қўлга киритдик. Вадим Абрамовдан кўп нарсалар ўргандим. Ўрганганларимни "Бунёдкор-2" жамоасида қўллашга ҳаракат қилдим. Ёмон натижа қайд этмадик. Суперлигада ишлаш истаги йўқ эмасди. Шунинг учун "Андижон" таклифини қабул қилдим.

- Жамоанинг янги мавсумга тайёргарлиги қандай кетмоқда?

- Мавсум стартига қадар тайёр бўлиб улгурамиз. Кўплаб ёш футболчилар қатори легионерларни ҳам кўрикдан ўтказмоқдамиз. Тошкентдаги йиғинда иштирок этган хорижлик футболчилар жамоамизга мос келмади. Ҳозирча икки нафар легионер билан шартнома туздик. Яна бир ҳужумчи келиш арафасида. Жисмоний ҳолатимиз ҳам яхшиланиб бормоқда. Бу йил яхши натижалар кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Лекин, жамоани нолдан қуряпмиз. Ўтган йилги таркибдан 3 нафар футболчи қолган. Шу боис бироз қийналдик. Лекин, ҳаммаси режа асосида кетмоқда. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика