RU

Последние новости

11:05Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган  0 10:45Макс Доуман кечаги голидан сўнг АПЛ тарихига кирди  0 10:16Финалиссима бўлиши учун Аргентина ўз талабларини қўйди, акс ҳолда...  2 09:41"Машъал" жамоа бош мураббийининг соғлиғи ҳақида маълумот берди  0 09:14Кечаги йирик мағлубиятдан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  1 09:00Ўзбекистон Суперкубоги: томошабинлар рекорди янгиланадими?  7 08:46Кечаги дурангдан сўнг Гвардиола чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди  4 08:20Sofascore. "Истанбул Башакшехир" йирик ҳисобда мағлуб бўлган баҳсда Шомуродов неча баҳо олди?  0 07:53Sofascore. "Манчестер Сити" дуранг ўйнаган баҳсда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:25Ўзбекистон Суперкубоги. Бугун Ўзбек "Эл Классико"си бўлиб ўтади  13 04:25Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Эльче" 4:1. Арда Гюлер 70 метрдан гол урди  9 04:05АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1  1 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Эльче"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  14 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди  24 02:51А Серия. "Интер" ўз уйида "Аталанта"ни мағлуб эта олмади, "Наполи" ва "Ювентус"да ғалаба  4

Ёмон туш Новости

Ёмон туш

Футболга муккасидан кетган бир танишим кўрган тушини гапириб берди.

- Ака, жуда бир ғалати туш кўрибман, - дейди ётса ҳам, турса ҳам фақат футболни ўйлайдиган танишим. - ОФК жаҳон чемпионати саралаш ўйинларини марказлашган тартибда ўтказишга қарор қилганидан бери кун-у тун шуни ўйлайман. Хаёлим шу кунларда фақат Саудия Арабистонида бўлиб қолди, чунки бизнинг қолган ўйинлар шу давлатда ўтади-да. 

- Футбол ҳақида нимани ўйласанг, шу нарса тушинга ҳам кириб чиқар экан. Терма жамоамиз Саудия Арабистонига борибди, иккита ўйинни ютибди. Ҳамма жуда хурсанд экан. Лекин Саудия билан ўйиндан олдин ОФК футболчиларимизга коронавирусга тест топширасизлар дебди. Энг ёмони мана шу пайт бўлибди: Элдор Шомуродов, Жалолиддин Машарипов ва яна икки-уч асосий футболчимизда тест жавоби мусбат чиқибди. 

- Мен эса ҳайрон эмишман, ахир аввалги иккита ўйинда бу футболчилар туппа-тузук ўйнаб берди-ку, тести ҳам жойида эди. Нимага энди ҳал қилувчи учрашув олдидан "касал" бўлиб қолишди? Энди буёғига нима бўлади, Саудия билан қандай ўйнаймиз, шуни ўйлаб турган эмишман. 

- Ўйин қанақа тугади билмайман, кейин уйғониб кетдим. Хайрият-е, туш экан. Шартта қўл-юзимни ювиб нонушта ҳам қилмай ишга кетдим. Энди кечроқ уйга вақтли бориб Ўзбекистон - Гана ўйинини кўрмоқчиман. Ака, бу оддий туш-ку, тўғрими? Ахир тест жавоблари бирданига ўз-ўзидан ёмон бўлиб чиқиши мумкинмас-ку. Шахсан мен Саудияга боргандан кейин бизга нисбатан "ўйин" қилишларига ишонмайман. 

P.S. Ўз навбатида мен унга бу фақат туш экани, ОФК адолатли ташкилот ҳамда кимдир ниманидир ўйлаб топишига асло йўл қўйиб бермаслигини уқтирдим. Танишимнинг елкасидан тоғ ағдарилгандек бўлдим, енгил тин олди ва ишқилиб кейинги босқчига чиқайлик-да деб қўйди. 

Х.Холиқов. 

Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика