Йўлдошев жамоаси "Леванте" собиқ футболчиси билан шартнома имзолади
06 июл 2022 21:05
Новости
Йўлдошев жамоаси "Леванте" собиқ футболчиси билан шартнома имзолади
"Леванте"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Эдгар Севикян Нижний Новгородга кўчиб ўтди.
20 ёшли россиялик футболчи билан шартнома 3 йилга мўлжалланган.
Севикян "Локомотив" тарбияланувчиси ҳисобланади. 2017 йилда ярим ҳимоячи "Леванте" академиясига кўчиб ўтди. У "Атлетико Леванте", "Леванте", шунингдек, Россиянинг ёшлар ва ёшлар терма жамоаларида ўйнаган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу клубда ўзбекистонлик ҳимоячи Иброҳимхалил Йўлдошев ҳам тўп тепади.
Комментарии