RU

Последние новости

01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  212 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  7 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  7 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9

Ёдингизда бўлса 9 кундан кейин МТЖ ўйнайди Новости

Ёдингизда бўлса 9 кундан кейин МТЖ ўйнайди

Яқин йиллар ичида бундай бўлганини эслай олмасак керак. Яна 9 кундан кейин МТЖ Осиё чемпионати саралаш баҳсида майдонга чиқади. Рақиб Вьетнам.
Аслида шу куни Уругвай терма жамоасига қарши ўйнашимиз керак эди. Авжига чиққанимизда Уругвай эмас ЖЧ-2014га тайёргарлик ҳисобидан Бразилиями, Испаниями... Ҳа, агар биз ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганимизда ўртоқлик учрашувларининг "дода"сини кўрардик. Лекин биз на Бразилия, на Уругвайга қарши эмас, эплаб ютишимиз қийин бўлиб қолган Вьетнам терма жамоасига қарши тайёргарлик кўряпмиз. Бунга кўникмаган ОАВ ва мухлис ўйин яқинлашаётганини билаётгани ҳам йўқ. Камида бу ўйинлар сафарда бўлади. МТЖ 10 ноябрь куни йиғилади. 12-куни эса Тошкент - Сеул - Ханой рейси орқали Вьетнамга учиб кетади. Сайтда "Админлар МТЖнинг рўйхати қачон чиқади?", - деган савол берилмагани ҳам бизни ҳайратга солаётгани йўқ. Шахсан ўзимизга МТЖнинг қаерда машғулот ўтказиши ҳам қизиқ эмасдек. Умуман олганда, жуда кўпчилик учун МТЖ эскирган мавзудек. Машғлуотларга бориб яна қизитиб юборай дейман-у, борганингдан кейин кайфият тушиб кетади.

Энди нима қилиш керак? Бизни фақатгина жаҳон чемпионати қутқара олар эди. Аслида бу чемпионатга чиқишга биз "мажбур" эдик. Бугунги ҳолатдаги таркиб яна неча йиллар ўтиб йиғилади, ҳеч ким аниқ бир жавобни бера олмайди. Ёшларимиз дейсизми, боя ўйлаб қарасам, олимпиада саралашида иштирок этиши лозим бўлган авлодимизда бор йўғи 4-5 нафар футболчи бугун ўз жамоаларининг асосий таркибларида тўп тепяптилар. Булар, Жамшид Искандеров, Владимир Козак, Игорь Сергеев ва Бобур Йўлдошев. Онда-сонда баъзи футболчиларимизни асосий таркибда кўриб қоламиз. 10 йиллик меҳнат маҳсули бўлган 17 ёшли ўсмирларимиз эса олий лига ва ёшлар лигасининг мукаммал тизимга эга эмаслиги учун 1994 йилда туғилган болалар каби йўқолиб кетадилар. Кўз ўнгимизда сўнаётган юлдузчалар, кўз ўнгимизда синаётган МТЖ...

Энди Ўзбекистонда футболни нима қутқариб қола олади? 2014 йилдан ўтиб олишимиз керак. Оғир йил бўлади. Ҳамма ЖЧ билан овора бўлади. Биз эса доимгидек оқларни кўкларга қарши ўйнатамиз. Агар Осиё Кубогига чиқа олмасак, унда батамом "ўламиз". Ишонаверинг, 2016 йилгача етиб олишимиз қийин бўлади. Шунинг учун тузукроқ ўйин стратегиясини тузиб чиққан ҳолда футболдан совуб бораётган мухлис учун Вьетнам ва Гонконгда чиройлироқ ўйин кўрсатилиши керак. 2014 йил олий лигага сал жилов берсак мақсадга мувофиқ бўлар эди. Жонга тегиб кетди "учга уч ўйинлар" (жамоа фақат ўз майдонида ғалаба қозонади. Сафарда эса ўша жамоага ютқазиб беради), тотализатор билан ошно тутинаётганлар ҳам етарлича. Кейинги йил "Бунёдкор", "Пахтакор", "Насаф", "Локомотив", "Нефтчи" ва "Олмалиқ" каби жамоалар чемпионатни қизитиб беришлари мумкин. Яқин йиллар ичида бир хил кучга эга жамоалар олий лигада ўйнамаганлар. Юқоридаги 6та жамоадан кейинги йил катта масъулият талаб қилинади. Бир турк ишқибози айтган эди: "Бизда футбол орқага кетган бир пайтда, чемпионатда ўз ўрнига эга 6 жамоа раҳбарлари яхтада денгизга чиқадилар. Улар мамлакат футболи ва ички чемпионатни ривожлантириш учун ҳакамларга пора бермаслик ҳамда медаллар учун курашмайдиган жамоалардан очколарни сотиб олмаслик ҳақида келишиб олгандилар. Бу тез орада ўз мевасини бера бошлади. Фаворитлар ҳам мағлубиятга учрадилар, якунда кучли рақобатга эга бўлдик. МТЖ 2002 йилги жаҳон чемпионатида учинчи ўринни қўлга киритди. "Галатасарой" Европада ўз ўрнига эга бўлди".
Агар бизда ҳам клуб раҳбарлари келишиб очиқ футбол ўйнайдиган бўлса, МТЖга ҳам қараб қолмаймиз. Ҳеч бўлмаса олий лигамиз бор-ку дея ҳақиқий футболдан лаззат оламиз. Аммо буни истаганлар бор, истамаганлар бор....

Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика