RU

Последние новости

08:20МЮ “Барселона“га супер таклиф билан чиқди  2 07:52Шомуродовга қизиққан МЛС жамоаси маълум  8 07:25Ҳусанов тарихга кириши мумкин! Бугун “Манчестер Сити“ клублар ўртасидаги юришини бошлайди  5 06:50КЖЧ. "Урава Ред" сардори "Ривер Плейт" футболчиларига нисбатан ҳурматсизлик қилди  0 02:39Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Боливияга ютқазди  13 00:34Месси Баджодан Италиянинг 1994-йилги ЖЧ либосини совға сифатида олди  7 23:59Мбаппе иситма туфайли "Реал" машғулотида қатнашмаяпти. Эртага "Ал-Ҳилол" билан ўйин  1 23:39Доннарумма FourFourTwo талқинига кўра дунёнинг энг яхши дарвозабони  3 23:04КЖЧ. Танташев бошқарган ўйинда "Боруссия Д" ва "Флуминенсе" дуранг қайд этишди  1 22:48Хвича Кварацхелия: "Менга Роналдунинг ўйини ёқади, лекин Месси бошқа сайёрадан"  12 22:23Тебас "Барселона" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга ҳали тайёр эмаслигини маълум қилди  5 21:48"Андижон" клубининг янги базаси ишга туширилди  9 21:25Тебас Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида: "Бу турнирдан қутулиш керак, яна бир турнир учун жой йўқ"  20 20:52Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди  0 20:21Индзаги Б Серия клубига бош мураббий бўлди  9

"Йилнинг энг яхши футболчиси-2019". Шомуродовга овоз берамиз! Новости

"Йилнинг энг яхши футболчиси-2019". Шомуродовга овоз берамиз!

Россиянинг "СЭ" нашри анъанавий ўтказадиган "Йилнинг энг яхши футболчиси" сўровномасини бу йилда ҳам ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бу мукофот тўрт йилдан бери ўтказиб келинмоқда. Булар эса аввалги ғолиблар:

2016 - Фёдор Смолов

2017 - Квинси Промес

2018 - Артём Дзюба


Бу ерда футболчининг 2019 йилги бутун тақвими ҳисобга олинади. Овоз РПЛдаги барча футболчиларга (россиялик ёки легионерлар, муҳим эмас), шунингдек Европада ўйнаётган россиялик легионерларга берилади.


Йилнинг энг яхши футболчисини аниқлашда 4 тоифали иштирокчилар қатнашади:

- 16та нуфузли мураббий

- Россия футболининг 16 нафар топ-мураббийлари

- 16 нафар "СЭ" журналистлари

- сайтдаги мухлислар


25 нафар номзоддан бирига овоз берилади. Шунингдек, 25таликка кирмаган бошқа одамга овоз бериш учун "бошқа кимдир" варианти ҳам бор ва у ерда шарҳлар қолдириш мумкин. Овоз бериш мавсумнинг ҳозирги қисмининг охирига қадар давом этади ва ғолиб 2020 йил бошида тақдирланади.

Эътиборлиси, 25талик рўйхатга "Ростов" ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳам киритилган. РПЛ тўпурарларидан бирига айланган футболчимиз ушбу йилда ажойиб натижалар қайд этди. Келинг, Элдор Шомуродовга овоз берамиз!

ОВОЗ БЕРИШ

Рейтинг: +63   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика