RU

Последние новости

09:24Ўзбекистон Кубогини кетма-кет 2 марта ютган мураббийлар. Хомяков бугун улар сафига кирадими?  0 09:02Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг қисқача фикр билдирди  3 08:37Тарихдан бунақаси бўлмаган! Абдуқодир Ҳусанов биринчи ўринга кўтарилиб олди  3 08:11Ямалнинг нима сабабдан "Эл Класико"да ўйини чиқмагани маълум қилинди  11 08:04Деярли бир тайм бир киши кам бўлиб қолган "Ал Иттиҳод" меҳмонда "Ал Насср"ни мағлуб этиб, кейинг босқичга йўл олди  8 07:58А Серия. "Милан"да дуранг, "Наполи"да эса ғалаба  1 07:46Ўзбекистон кубоги. Бугун ФИНАЛ  5 00:43Футзал бўйича Осиё ёшлар ўйинлари: Ўзбекистон ярим финалда Эрондан 14 та тўп қабул қилиб олди  8 23:28"Интер" дарвозабони 81 ёшли нафақахўрнинг ҳаётига зомин бўлди  1 22:28Артём Филипосян: "Финалда кучли жамоа ғалаба қозонсин"  1 22:04Камолиддин Тожиев эртага Бахтиёр Ашурматов ва Миржалол Қосимов қаторидан жой олиши мумкин  2 21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  58 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  8 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  55 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  1

Йилнинг энг яхши дарвозабони - Элдорбек Суюнов Новости

Йилнинг энг яхши дарвозабони - Элдорбек Суюнов

"Championat.asia" сайти одатга кўра ўз талқини бўйича "Йилнинг энг яхшилари"ни аниқлайди.

Дастлаб дарвозабонлардан бошладик.

Демак, Суперлига-2018да йилнинг энг яхши дарвозабони бўлишга номзодлар қуйидагича кўриниш олди:

1.Элдорбек Суюнов ("Пахтакор")
2.Игнатий Нестеров ("Локомотив")
3.Ўткир Юсупов ("Қўқон-1912")
4.Санжар Қувватов ("Насаф")
5.Жавоҳир Илёсов ("Металлург")

Сайтимиз ходимлари ўртасидаги сўровномага кўра, жорий мавсумда Ўзбекистон чемпионатида фаолият кўрсатган футболчиларнинг позиция бўйича энг яхшиларини аниқладик. Унга кўра, Суперлигада йилнинг энг яхши дарвозабони дея "Пахтакор" посбони Элдорбек Суюнов топилди.

Дарҳақиқат, ушбу кипер "Пахтакор"да жорий мавсумни анча ишончли ўтказди. Суперлигадаги дарвозабонлар ичида энг яхши кўрсаткични қайд этган Суюновга сўровномада иштирок этган 13 нафар ходимдан 10таси овоз берди. Шунингдек, сўровномада Ўткир Юсупов, Игнатий Нестеров ва Санжар Қувватов биттадан овоз олишди.



Қуйида сайтимиз ходимлари кимга овоз беришганини ҳавола этамиз:

Нарзулла Сайдуллаев - Элдорбек Суюнов
Толибжон Қосимов - Элдорбек Суюнов
Шаҳбоз Беғамов - Элдорбек Суюнов
Жаҳонгир Файзуллаев - Элдорбек Суюнов
Зоир Турсунбоев - Санжар Қувватов
Ниғмон Назимов - Элдорбек Суюнов
Алишер Холматов - Игнатий Нестеров
Нозима Зарипова - Элдорбек Суюнов
Хайрулла Холиқов - Элдорбек Суюнов
Жасур Асланов - Элдорбек Суюнов
Нодирхўжа Юлдашев - Элдорбек Суюнов
Ғайрат Хасбиулин - Ўткир Юсупов
Асрор Абдуназаров - Элдорбек Суюнов


Шу тариқа Элдорбек Суюнов йилнинг энг яхши дарвозабони номинациясида жуда катта устунлик билан ғолибга айланди.

Қайд этиш керакки, Суюнов жорий мавсумда 30 учрашувда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан энг кам гол қўйворди - 24.

Суюнов Суперлигада энг кўп қуруқ ўйин ўтказган киперга айланди. "Пахтакор" жамоаси Суюнов майдонга тушган 14 баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлашга эришди.

"CA" талқини бўйича Суперлига-2018да йилнинг энг яхши дарвозабони Элдорбек Суюнов. 

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика