RU

Последние новости

15:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичига қачон қуръа ташланади?  0 15:32УEФА президенти: "Албатта, Родри "Олтин тўп"га лойиқ эди"  11 15:10"Машъал" 2 нафар тажрибали футболчи билан шартнома тузди  0 14:51"Сурхон" "ФарДУ"га имкониятни бой берди  0 14:35"Контега қарши битта ўйин бир йиллик тажрибага тенг"  0 14:08Гвардиола олдида катта танлов: "Сити"да қолиш ёки янги чақирувни қабул қилиш  30 13:39"Челси" "Барселона" аъзоси учун 30 млн евро тўлашга тайёр  2 13:12Ўзбекистон U-20 терма жамоаси устози: "Пенальтилардан фойдаланишни кўп маротаба машқ қилгандик"  24 12:58Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси "Бунёдкор"да иш бошлади  0 12:30"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Ҳусановни мақтади  17 12:03Слот – Гвардиолани АПЛнинг бир мавсумида икки марта мағлуб этган "Ливерпул"нинг биринчи мураббийи!  7 11:37"Барселона" 80 млн еврога баҳоланаётган туркиялик футболчига қизиқмоқда  6 11:09Хаби Алонсо – рекордчи!  1 10:41А Серия тўпурарларидан бирига «Арсенал» ва «Ливерпуль» асосий даъвогар  0 10:07Ўртоқлик учрашуви. «Насаф» «Шахтёр»ни мағлуб этди  4

“ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ СПОРТ ЖУРНАЛИСТИ” республика ижодий танловига марҳамат! Новости

“ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ СПОРТ ЖУРНАЛИСТИ” республика ижодий танловига марҳамат!

Йилнинг энг фаол спорт журналисти танлови ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, спорт тадбирлари ва мусобақалари, халқаро ареналарда Ўзбекистон байроғини баланд кўтараётган ватандошларимиз ва уларнинг устозлари, спорт ўқув муассасалари ва иншоотлари фаолиятини ёритишда фаоллик кўрсатаётган ижодкорларни ушбу танловда фаол иштирок этишга чорлайди!

Танлов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги “Оммавий спорт тарғиботини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 484-сонли қарорига мувофиқ ўтказилади.

Танловга оммавий ахборот воситаларида 2017 йил 1 июндан 2018 йил 1 июнга қадар эълон қилинган ижодий асарлар қабул қилинади.
1, 2, 3-ўринни эгаллаган ғолиб ва совриндорлар аниқланади ҳамда уларга диплом ва қуйидаги миқдорда пул мукофотлари топширилади.

1-ўрин соҳибига энг кам ойлик иш ҳақининг 20 баравари миқдорида.

2-ўрин соҳибига энг кам ойлик иш ҳақининг 15 баравари миқдорида.

3-ўрин соҳибига энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида.

Шунингдек, “Оммавий спорт тарғиботи бўйича алоҳида фаоллик кўрсатгани учун” учта рағбатлантирувчи мукофот таъсис этилган. Ҳамкорларимиз – Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси.

Танловга тақдим этилган ижодий материаллар 2018 йилнинг 11 юнига қадар қуйидаги манзилга юборилиши лозим:
Тошкент шаҳри, Абдулла Қодири кўчаси, 2-уй, 12-қават. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

Мурожаат учун телефон: (0371) 2346256
Электрон почта: info@minsport.uz

Танлов ғолиб ва совриндорлари 2018 йил 27 июнь куни Ўзбекистон Матбуот ва  оммавий ахборот ходимлари куни муносабати билан Тошкент шаҳрида уюштириладиган катта байрам тадбирида тақдирланади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика