RU

Последние новости

01:08Италия кубоги. Шомуродов "Милан"га қарши ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  12 01:05Испания кубоги. "Реал Мадрид" "Леганес" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  3 01:00Англия кубоги. "Ньюкасл" ва "Арсенал" финал йўлланмаси учун кураш олиб боришмоқда  0 00:50Goal нашри айни вақтда "Олтин тўп" соврини учун номзодлар рейтингини тузди  5 23:32ОКМК Шимолий Корея терма жамоасига қарши назорат ўйини ўтказади  2 23:00"Қизилқум" Туркия йиғинига жўнаб кетди. Таркибда кимлар бор?  1 22:36Мбаппе "Реал"нинг январь ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлди  3 22:15Озарбайжондаги "ўзбек дербиси"да дуранг қайд этилди. Жалолиддинов 81 дақиқа ўйнади  6 21:57Туркия кубоги. "Ризеспор" "Анқарагучу"ни мағлубиятга учратди. Алиқулов тўлиқ ўйнади  9 21:35"Нефтчи" Туркиядаги назорат ўйинида Қозоғистон клубини мағлубиятга учратди  3 21:12Флик "Барса"нинг биринчи рақамли дарвозабони кимлигини айтди  6 20:48Пике "Реал"нинг ҳакамликдан эътирози ҳақида: "Мадридликлар тарихидаги энг зўр гол офсайддан урилган"  36 19:47"Наполи" нега Гарначони харид қила олмагани маълум бўлди  0 18:23"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  3 17:58Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Тошкентда йиғинга киришди  0

Йилда 2 марта “туғиладиган” клуб қачон катта бўлади? Новости

Йилда 2 марта “туғиладиган” клуб қачон катта бўлади?

Клубларда стабиллик бўлиши керак, деб ҳисоблайман. Ўзбекистон футболида асабимга энг кўп тегадиган нарса, жамоаларнинг йил бошида тўпланиб, йил якунида тарқалиб кетиши.
Июль ойини эслайсизми? “Шўртан” 13 та янги футболчини жамоага қўшиб олди, “Нефтчи” 12 та ва ҳоказо. Охир-оқибат бу клублар нимага эришди? Ўша фикримда собит қоламан, Фарғона, Самарқанд, Жиззах, Андижон клубларига нисбатан қисман ноҳақлик бўлди. Янги қарор уларнинг бошига гурзи билан ургандек мисол таъсир қилди. Аммо ҳозир гап бунда эмас.

Юқоридаги ҳолат, жамоа раҳбарияти ҳеч бўлмаганда ярим йиллик ишларини прогноз қила олмаслигидан далолат беради. Масалан, Фёдоров танлаб олган футболчилар ёқмаса, Абрамов бутунлай бошқа таркиб ясаб кўрмоқчи бўлади. Нега шундай дейсизми? Чунки шартномалар асосан 1 йиллик. Футболчилар “еб қўйиш”дан қўрққани учун ҳам, йил бошида кўтарма пулини олиш пайида бўлади ва 1 йилдан ортиқ шартнома қўл қўймасликка уринади. Мадомики шундай бўлганидан кейин, уларни ярим йилдан кейин оут қилиш ҳам қийин эмас. Янги мураббий ўз “шайкаси” билан ишга киришади.

Вадим Абрамовни айбламоқчи эмасман. Шунчаки у умуман янги таркибни шакллантиришга ярим йилда улгурмасди. Аҳволни эса кўриб турибсиз. Мен жуда севадиган АПЛда камдан-кам ҳолатларда бу каби глобал ўзгаришларга қўл урилади. Яъни, шаклланиб турган жамоани сочиб юбориб, бутунлай янгисини тузишга ҳамманинг ҳам юраги бетламайди. 2 та мисол келтираман: “Эвертон” ва “Милан”. Йил бошида Куман ва Монтелла мен айтаётгандек иш кўрди. Ва биз кўрдикки, уларга ярим мавсум камлик қилди жамоа шакллантириш учун. Бири аллқачон ишдан кетди, иккинчиси осилиб турибди.



Олий Лиганинг тўрт етакчи клубида аҳвол ундай эмас. Улар ишни босқичма-босқич қилишга улгуради. Улар футболчиларини сақлаб қолиш имкониятига эга, ишни нисбатан тўғри олиб боради. Ва футболчилар ҳам ўша клублар билан 3-4 йиллик келишувга эришишдан қўрқмайди. Мана шу тўрт клуб ичига “Металлург” ва “Машъал”ни қўшайлик майли, улар ҳам бор футболчиларни сақлаб туриш борасида бир текис ишлашга интилади.

Энди қаранг, агар Биринчи Лигада 24 ёшдан катта футболчи ўйнамаса нима бўлади. “Нефтчи” тушиб кетди, “Андижон” ўша ерда, “Шўртан” тушиб кетди. Улар 24 ёшдан катталарни четга чиқаради. Яъни, 1-лигада янги жамоа тузади. Шакллантириш энди бир муаммо уни. Кейин эса бир амаллаб Олий Лигага чиқади. Мана энди катталар барибир керак бўлади, бошқа илож йўқ. Яна бир жамоани шакллантириш шарт бўлиб қолади.

АПЛда биласиз-а қандай. Қуйи лигадан чиққан “Ньюкасл” ёки “Хаддерсфилд” бир йилдаёқ ҳаммасини ўзгартириб ташламайди. Уларда рақобат шундайки, қуйи лигадан чиққан жамоа АПЛ клублари билан рақобатлашишига кўзи етади. Жуда олдига юқори мақсад қўйган бўлса, 3-4 йил давомида босқичма-босқич кучайиб келади. Чунки уларнинг Чемпионшип лигасида 24 ёшдан катта футболчи ўйнамайди, деган банд йўқ.

Мен нима демоқчиман, 2 та лига ўртасида рақобат ҳосил қилиш учун уларни бир-биридан фарқли қилиш шарт эмас. 24 ёшдан кичик футболчиларнинг кўп бўлиши ёш кадрларнинг етишиб чиқишига қандай таъсир кўрсатиши борасида кейинги блогпостда гаплашамиз.

Автор :
Рейтинг: +51   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика