RU

Последние новости

01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  0 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  2 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  33

Йил ўйинида мағлуб бўлдик ёҳуд 12 очкодан 6таси кетди Новости

Йил ўйинида мағлуб бўлдик ёҳуд 12 очкодан 6таси кетди

Кечаги "Эртага" номли мақоламизда, ҳозиргина биз мағлубиятга учраган ўйиннинг қиймати ҳақида тўхталиб ўтган эдик.

Эрон, Жанубий Корея ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасида 12 очко мавжуд бўлиб, шулардан ҳеч бўлмаса 7 очко ишласакгина тўғридан-тўғри ЖЧга чиқишишимизга ишонсак бўларди. Рост, ҳозир ҳам ишонамиз. Турнир жадвалига қарасак умид бор, аммо ўйинлар тақвимига қарайдиган бўлсак...

6-тур. Сурия - Ўзбекистон (Малайзия)

7-тур. Ўзбекистон - Қатар

8-тур. Эрон - Ўзбекистон (Эрон)

9-тур. Хитой - Ўзбекистон (Хитой)

10-тур. Ўзбекистон - Жанубий Корея


Йил бошида кўзимизга чиройли кўринган бу тақвим, Обид Асомовнинг латифасидан бўлди. Ҳалиги, никоҳ ҳақидагиси бор эди-ку, "шоптолиқоқи"... Чиройли келинчак бир оздан сўнг бувижонга айланиб қолган. Ҳудди шундай тақвимнинг чиройидан асар ҳам қолмади.

Энди ўйинга тўхталсак, таркибда ҳеч қандай ўзгариш бўлмади. Уни қийинчиликсиз ўйиндан олдин топа олдик. Журналист ўйлаган фикрга, кореялик мураббийларнинг мураббийлик салоҳиятини қўшсак, улар таркибимизни топиш қаторида, уни қандай қилиб енгиш мумкинлиги ҳам ўйлаб қўйганликларини баҳс давомида кўрдик. Урган голимиз, бу рақиб посбонининг хатоси. Бу ерда Сергеев охиригача бориб дарвозабонни хато қилишга мажбур қилди ва Бикмаев маҳорати эвазига ҳисобни очди. Ўйин 1:1 бўлиб турган пайтга қадар ҳам ишлар чакки эмас эди. Лекин ўйиндаги ўзгаришларда хатоликлар бўлди. Ҳудди бу таркибни ё 90 дақиқа ушлаш керакдек. Лекин рақиб мураббийи янги кучларни ташлаб, ўйинни жонлантираётганида, бу ҳолатимизда ҳимояланиш қийин иш эди. Шунинг учун Гейнрих ва Соҳибов майдонга тушди. Рашидовга эса ҳеч қандай вақт қолмаганди. Ўйин статистикасига қаранг, тўп назорати 73-27% Жанубий Корея фойдасига. 

Биринчи гол ҳимоядаги парокандалик ва дарвозабоннинг гарданида, иккинчиси ҳам. Тан олайлик, биз дурангга рози жамоа эдик. Шунинг учун сафардаги иккинчи голга умид қилиш, бугунги ҳолатимиздан келиб чиқсак орзудан ўзгинаси эмасди. 


Турнир жадвалига қарасангиз кўп нарсани йўқотмагандекмиз. Аммоси бор, очко олишимиз керак бўлган ўйинларда ҳали биз бир очко ҳам тўпламадик. Энди қўлимизга яна калькулятор оламиз. 

Самвел Бабаян борасида нима дейиш мумкин. Айни пайтда биронта ўзбекистонлик мураббий уни ўрнида бўлишни истамайди. Ҳориждан келадиган мутахассис ҳам аввало турнир жадвалига қиё боқади ва бу циклдан ундан натижа талаб қилмаслигини айтади. Шундай экан, Самвел Бабаян саралаш босқичининг сўнгги турига қадар ишлашда давом этади. Ҳозирча имконият йўқ эмас. ЖЧга чиқишни ният қилган ҳолда, иккинчи ўрин учун имкониятни бой берган кунимиздан бошлаб 2022 йилни ўйлаб таркибни янгилаб юбориш керак. Балки ўшанда мураббийлар штабида ўзгариш бўлар. Учинчи ўрин ва Шимолий Америкадаги рақиб ҳақида орзу қилгандан кўра, ҳаётга реал боққанимиз маъқулроқ. Реал ҳаёт эса, Қосимов пайтида ҳам айтганман, бугун ҳам яна бир бор такрорлайман, пойдевор устига қурилади. Бу, болалар футболи, биринчи лига, ёшлар лигаси ва олий лига. Уларга шифокор ёрдам бермаса, биз журанлистлар ожизмиз.

Эрон - Сурия ўйинида кимга ишқибозлик қилишни ҳам билмайсан киши, Эрон ғалаба қозонса 4 очкога ўтиб кетади. Биз Теҳронга сафар қиламиз. Сурия ғалаба қозонса, бизга яқинлашиб олади, кейинги тур Малайзияда сурияликларга қарши. 

Бир гапни кўп бора айтаман, асабни сақланг, уни ҳеч қандай йўл билан қайтариб ололмайсиз. Фикр қолдиришда, ҳақоратли сўзларни ишлатмаслигингизни, сайтнинг кейинги фаолияти йўлида илтимос қиламиз! 

Нодирхўжа Юлдашев


Рейтинг: -79   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика