Яя Туре фаолиятини Хитойда давом эттиради
16 июн 2019 08:53
Новости
Яя Туре фаолиятини Хитойда давом эттиради
Котд Ивуар термасининг собиқ футбоолчиси Хитойнинг Циндао шаҳрига ташриф буюрди. У Хитой иккинчи дивизиони вакили “Циндао Хайню” клуби билан шартнома тузиш мақсадида ушбу юртга қадам ранжида қилганди.
36 ёшли ярим ҳимоячини шаҳар аэропортида мухлислар ва журналистлар кутиб олишди. Футболчининг ўзи эса “Циндао Хайню” клуби шарфида аэропортдан чиқиб келган.
Ўтган йилнинг декабрида футболчи Грециянинг “Олимпиакос” клуби билан амалдаги шартномасини бекор қилганди. Шундан кейин у ҳеч бир жамоа билан келишувга эриша олмади.
Футболчи фаолияти давомида “АСЕК Мимозас”, “Беверен”, “Металлург” (Донецк), “Монако”, “Барселона”, “Манчестер Сити” клубларида тўп тепган. Котд Ивуар термаси сафида 102 та учрашувда майдонга тушиб, 19 та гол урган.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Комментарии