RU

Последние новости

03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  1 02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  1 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  10 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  26 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4

Яхши от ҳақида Новости

Яхши от ҳақида

Теги :  МОҚЎФФПФЛ
Футболда фаолият олиб борадиган бир қатор шахслар ёки муайян клуб сиёсати, ундаги вазият, терма жамоалар маркази каби тузилмалар кўп бор танқид қилинади.

Яқин орада уларнинг фаолиятига бўлган илиқ муносабатга жуда кам дуч келдим. Асосан танқидий муносабат устидан чиқдим.

Танқидлар беиз кетмоқда деб айтмоқчи эмасман, йўқса бу соҳада фаолият олиб боришнинг ўзи бир маънисиз иш бўлиб қоларди. Бироқ танқидлар ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмаслигини футбол учун жавобгар шахслар ҳам тушуниши керак. Қайси маънода?

Мираброр Усмонов Ўзбекистон Футбол Федерациясига 2006 йилдан буён бошчилик қилади. 10 йил давомидаги ўзгаришларга тўхталиб ўтмасам ҳам, ҳаммасини ўзингиз кўриб турибсиз. Унга қадар бўлган федерацияни бугунгиси билан солиштириб бўлмайди — фарқ ер билан осмон қадар. Аммо танқидлар камайиб қолгани йўқ. Нега? 

Мана шу Мираброр Усмонов Миллий Олимпия Қўмитаси президенти этиб сайланганига бор-йўғи 3 йил бўлди. Бунда ташкилот нафақат янги даврга қадам қўйди, балки мана шу 3 йил ичида даҳшатли натижаларга эришди. Рио—2016 Олимпиадасига қадар бўлган ютуқларни бирма-бир санаш ярашмайдиган иш. Аммо ўша Олимпиадада тарихдаги энг яхши натижа қайд этилди. Спортга қизиқмайман дейишдан чарчамайдиган кишилар ҳам Ўзбекистон байроғини АҚШ ёки Россия каби қудратли давлатлардан юқорида кўрганидан кейин ҳис қилган кечинмаларини бир умрга эслаб қолди. Ажойиб-а?

Усмонов МОҚ тепасига келганидан кейин Риога сафар этадиган спортчилар сони 100 нафарни ташкил этиши масаласи кун мавзусига айланди. Бу тасаввур қилиш ҳам қийин бўлган иш эди биз учун. Бироқ замонавий спорт инсон тасаввури бироз кенгроқ бўлиши зарар қилмаслигини исботлашдан чарчамаяпти. Масалан “Лестер”нинг чемпион бўлиши, Ўзбекистоннинг Олимпиадада 4 та олтин олиши кимнинг тушига кирибди? Тўғри, 100 нафар спортчи билан иштирок этмадик, бироқ бу ҳафа қилмади. 104 спортчисини Риога олиб кетиб, рейтингда Ўзбекистондан ортда қолиб кетган Қозоғистонга кимнинг ҳаваси келди? Гап сонда эмас, сифатда экани Олимпиада давомида ҳамма кўрди. Буни қозоқ нашларининг ўзи ҳам тан олди.

Ваҳоланки 23 нафар футболчи ҳам Риога йўл олганида, спортчилар сони 93 нафарни ташкил қилиши мумкин эди. Бунга қозоқлар ҳам, руслар ҳам муваффақ бўла олмаганди. 100 сони кўрсатилаётганда уларнинг ичида футбол термаси алоҳида ўрин тутган. Пироврдида нима бўлди? Қолган спорт федерациялари ишончни оқлади, футболдан эса бир иш чиқмади. Барча спорт турлари орасида футболга ҳаммадан кўпроқ эътибор бериб ҳам натижа чиқмаса-ю, қолган федерациялар озгина турткидан кейин рекордларни қалаштириб ташласа ким қандай хулосага келади? Яхши отга бир қамчи нақли шу ерда бўй кўрсатмаяптими?

Ташкилотга бошчилик қилаётган кишилар Рио—2016 дан олдиноқ медалларнинг таҳминий сони бўйича прогнозга эга эди десам ишонасизми? Биз оламшумул дея қараётган натижамизни улар аввалдан таҳмин қила олган, шу нарса аниқ дея кафолат бера олмаса ҳам, бажарган иш ҳажми ва қолган спортчиларнинг имкониятидан келиб чиқиб прогноз белгилаган ва шунга ҳаракат қилган. Бу ўзига бўлган ишончнинг ўзгинаси, бу чиройли иш. 

Футболга ҳам мана шундай замон билан ҳамнафас фикрлайдиган ёшлар кераклигини бошқа йўл билан тушунтириш қийин. Усмонов каби инсонлар майда ишлар билан шуғулланмайди, улар ўзи оталиққа олган ташкилотларни бутунлай янгилаб, замонавий кўринишга келтириб қўяди. Аммо уни бошқаришга масъул кишилар оқсаб турса, бу энди умуман бошқа масала. Ойбек Қосимов ёки унинг сингари одамлар футболда ҳам бўлганида, ортда қолган 10 йилдан кейинги натижалар анчагина бошқача бўларди деган тасаввур бор менда. 

Футболни бокс билан энди солиштириб бўлмайди. Биттагина Олимпиада кимнинг имконияти қандай эканини бутун мамлакатга кўрсатиб қўйди. Ҳеч бўлмаганда футзалга солиштирганда ҳам фарқ катта. Футзалга эътибор берила бошлаганига ҳам кўп бўлгани йўқ. Спортнинг бу тури оммавийлашишда биздаги энг тезкори деган фикримга қўшилсангиз керак. Натижа кўп куттирмади — Жаҳон Чемпионати! Мундиалдаги натижаларимиз қониқарли бўлади деб айта олмайман. Аммо бунда олиб борилаётган иш ва режа чиндан ҳам ҳавасимни келтирди. Европа чемпиони Испания, Осиё чемпиони Эрон, сўнгги беш йилликнинг сара жамоаларидан Португалия, Қозоғистон, Озарбайжон, Италия ва ҳоказо. Йиғинми? Муаммо йўқ! Кучли спаринг рақиб? Муаммо йўқ! Ҳориждан тажрибали мураббий? Муаммо йўқ! Бу нарса футзалга даҳшатли пул тикилаётгани билан ўлчанмайди, бу унинг тепасида шу соҳани тушунадиган ва қарашлари бутун одамлар турганига ишора қилади. 

Мана энди тушунгандирсиз бокс нега олқишланаётганини ёки футзал нега кам танқид қилинишини. Буларда иш идеал тарзда йўлга қўйилган деб айтмайман ҳеч қачон. Хато ва камчилик ҳаммада бор. Бироқ улар ишини эплаяпти. Аммо сиз футбол ҳақида ҳам шундай дея оласизми? Мен эса йўқ. Унга янги қон керак назаримда... 

Диёр Имомхўжаев

"Эрудит Спорт" газетаси учун

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика