RU

Последние новости

00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  4 23:45А Серия. Чемпион "Интер" "Сассуоло" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  2 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  26 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  82 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  5 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  8 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  4 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  6

Ярим аср футбол билан ҳамнафас Новости

Ярим аср футбол билан ҳамнафас

Бугун 26 июнь куни “Шўртан” Професиионал футбол клуби Бош директори Виктор Георгиевич Алешников ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Бутун бир ҳаётини футболга бағишлаган бу фидойи инсон қутлуғ 70 ёшни қарши олди. Умрининг ярим асрини эса футбол билан ҳамнафас яшаб келмоқда.

В.Г.Алешников футболчилик фаолиятини 1969 йили “Чкаловец” (Новосибрск) да бошлади. 1972-1973 йилларда “Меҳнат захиралари” (Душанбе) ва 1974-1978 йилларда “Пахтакор-Ирригатор” (Жарқўрғон) жамоаларида тўп сурди. Ўз меҳнат фаолиятини мураббий бўлиб Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги БЎСМда бошлаган. 1977 йилда Республика “Пахтакор” жамияти Марказий Кенгаши томонидан “Энг яхши мураббий” деб топилган. 1976-1994 йилларда ҳакамлик соҳасида фаолият юритган. 1986 йили Республика тоифасидаги ҳакам унвонига сазовор бўлди. Гали Имамов, Сардор Нажафалиев, Радик Серазитдинов, Константин Воронин, Алексей Пивоваров, Виктор Эннс, Бобур Ҳайдаров, Ноил Лутфулин, Евгений Волнин, Алишер Абдуллаев, Рашид Айтеков каби шу соҳа вакиллари билан Ўзбекистон Чемпионати, Кубоги баҳслари ҳамда собиқ Иттифоқ Чемпионати 2 лига учрашувларини бошқарган.

Профессионал мураббий сифатидаги иш фаолиятини 1995 йили Сурхондарёнинг “Шўрчи” жамоасида бош мураббийликдан бошлаган. Орадан ўтган йиллар давомида у “Сурхон” (Термиз) клубини ҳам бошқарди.

2000 йиллардан эътиборан эса ўз тақдирини бевосита “Шўртан” жамоаси билан боғлади. Ғузорда кўп йиллар бош мураббийликдан токи, мураббий, футбол мактаби директорлиги, клубда аввал техник директор, кейин эса спорт ишлари бўйича директор лавозимларида фидокорона меҳнат қилиб келди. Ўтган йиллар давомида Виктор Алешников жонкуяр устоз сифатида жуда кўплаб шогирдларни тарбиялаб камолга етказди. Бугунги кунда унинг шогирдлари жамиятимизнинг турли соҳаларида фаол меҳнат қилиб, Ватанимиз равнақи учун ўз билим ва кўникмаларини қўшиб келишмоқда. Улардан баъзилари, мисол учун Отабек Шомуродов ва Баҳодир Аннаматовлар футболда иш олиб боришмоқда. Эркин Мирзаев, Ботир Расуловлар эса “Шўртан” клубининг ўзида самарали меҳнат қилишмоқда. Элдор Шомуродов, Сардор Абдураимов каби футболчилар эса номдор клубларда тўп суришмоқда.
Тажрибали мутахассис Виктор Алешников 2018 йилнинг 23 февралидан эътиборан “Шўртан” ПФК МЧЖга Бош директор этиб тайинланди. Масъулиятли лавозимда клуб ходимлари ва барча мухлислар номидан бугунги юбиляримизга муваффақиятлар, мустаҳкам соғлик, узоқ умр тилаб қоламиз. В.Алешников раҳбарлигида “Шўртан” мамлакатимиз футболидаги ўз мавқеи, ўрни ва обрўсини яна тиклаб олишига ишонамиз.

Яна бир бор 70 ёшингиз қутлуғ бўлсин деб қоламиз!!!


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика