RU

Последние новости

20:55Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди  129 20:50Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  26 20:50Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:1 (матнли трансляция)  5 20:20Родриго тиззасидан операция қилинди  1 19:53"Ливерпуль" испаниялик мутахассис номзодини ўрганмоқда  2 19:19Конте: "Агар Беллингем унинг натижасини такрорлаганида, "Олтин тўп"ни қўлга киритарди"  2 18:26Сэр Алекс Фергюсоннинг хотиралар китоби нашрдан чиқади  1 18:08"Насаф"нинг ўйини Самарқандда, "Сўғдиёна"нинг учрашуви эса мезбон мақомида Тошкентда ўтказилади  8 17:35Ўзбекистон Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди  0 17:15"Ливерпул"га қарши ўйинда "Сити"ни Пеп бошқаради. Бироқ Гвардиола эмас  2 16:47Стипе Перица "Нефтчи" тарихига кирди   2 16:25Бабаян бош мураббий сифатида "Нефтчи"га ютқазмаган  14 16:02Ўзбекистон U-15 терма жамоаси халқаро мусобақада қатнашади  1 15:41"Камп Ноу" ЖЧ-2030 финалини ўтказиш учун фаворитлардан бирига айланди  20 15:13Тудор "Тоттенхэм" учун АПЛ ва ЕЧЛдан қайси бири муҳимроқлигини айтди  1

Яқин ўтмиш юлдузлари - Олег Шацких Новости

Яқин ўтмиш юлдузлари - Олег Шацких

Ўз даврида мамлакатимизнинг энг зўр ҳужумчиси бўлган Олег Шацких 1974 йилнинг 15 октябрь санасида Тошкент шаҳрида туғилган.

Шацких футболчилик фаолиятини 1992 йили Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасида бошлаган. Кейинчалик Шацких Тошкент вилоятининг "Политотдел" (кейинчалик "Дўстлик", 1992-1995, 1998, 2003 йиллар), "Самарқанд-Динамо" (1999-2001 йиллар) клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган.

1995-1997 йиллар давомида Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси шарафини ҳимоя қилган (бу унинг футболчилик фаолиятининг энг гуллаган даврига тўғри келади). Мамлакатимизнинг энг кучли ҳужумчиларидан бири бўлган Олег "Навбаҳор" сафида 64 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 57 бор нишонга олган.

Шацких Ўзбекистон чемпионатининг олий лигасида 123 та ўйинда майдонга тушган ва 109 та голга муаллифлик қилган.

Олег 1996 ва 1997 йиллар давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол муаллифига айланган. Ўша пайтларда Шацкихга нисбатан "сеҳрли таёқча" ибораси ишлатиларди. Лекин, жароҳат маҳоратли ҳужумчини фаолиятини барвақт якунлашига сабабчи бўлди.

Эришган ютуқлари:
Ўзбекистон чемпиони: 1996 йил;
Ўзбекистон чемпионатининг бронза медали совриндори: 1995, 1997 йиллар;
Ўзбекистон чемпонати тўпурари: 1995, 1996 йиллар;
Ўзбекистон кубоги соҳиби: 1995 йил;
Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футболчиси: 1995 йил.

Наманган футбол Ассоциацияси матбуот хизмати

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика