RU

Последние новости

01:32Сергей Лушан: "Мен бу масалада ҳоким билан кўп гаплашганман. Буни аллақачон амалга ошириш керак эди"  0 01:11Гёкереш "Спортинг" ва Швеция сафида мавсумдаги 63-голини урди - бу сафар Португалия кубоги финалининг 100-дақиқасида пенальти орқали  0 00:53Камолиддин Тожиев: "Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади"  13 00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  3 00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  7 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  21 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  38 22:52"Атлетик" — "Барселона". Ла Лигада мавсумнинг сўнгги ўйини учун таркиблар маълум  6 22:48А Серия. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум, Шомуродов "Рома" сафида асосий таркибда майдонга тушади  28 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  42 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  96 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  1 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  22

Япониянинг қайси жиҳатларига эътибор беришимиз керак? Новости

Япониянинг қайси жиҳатларига эътибор беришимиз керак?

Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё Кубоги гуруҳ босқичининг 3-туридаги рақиби Япония бўлади. Ушбу баҳсдан олдин рақибимизнинг турнирдаги аввалги ўйинларини таҳлил қилишга ва уларнинг кучли ва кучсиз томонларини очиб беришга уриндик.

Япония - Туркманистон

Япония

Юя Осако - 56', Юя Осако - 60', Рицу Доан - 71'

Кубок Азии. Группа F . Тур 1

09/01/2019, 16:00

2
:
3
Завершен

Туркменистан

Arslanmyrat Amanov - 26', Ahmet Atayev - 79'

Стадион: Al Nahyan Stadium, 5725 зрителей

Главный судья: Alireza Faghani

45'
90'
33'  Хироки Сакай
56'  Юя Осако
56'  Генки Харагучи
60'  Юя Осако
60'  Юто Нагатомо
71'  Рицу Доан
71'  Такуми Минамино
73'  Такуми Минамино (Коя Китагава)
78'  Сюити Гонда
26'  Arslanmyrat Amanov
26'  Руслан Мингазов
59'  Вахит Оразсахедов (Altymurad Annadurdiyev)
69'  Arslanmyrat Amanov (Murat Yagsyyew)
79'  Ahmet Atayev
85'  Руслан Мингазов (Mihail Titov)
90'  Ylyasov Vezirgeldi

Япония терма жамоаси Осиё Кубогини Туркманистонга қарши баҳс билан бошлади. Қўшниларимиз кўпчилик бўлиб ҳимояда ўйнагани туфайли японияликлар ҳужум амалга оширишда муаммоларга дуч келишди. Ҳужумда боши қотган рақибимиз ҳимояда беъэтиборлик қилди ва Арсланмурат Амановнинг узоқдан зарба беришига йўл қўйишди ва ҳисоб очилди.
Шошиб қолган Япония футболчилари жамоавий ҳаракатлар билан ҳисобни тенглаштира олишмади ва биринчи бўлим қўшниларимизнинг ғалабаси билан якун топди.
Жарима майдончасига кира олмаётган японияликлар узоқ масофадан омадини синашни бошлади, бироқ зарбалар дарвоза тўрига бориб тушмади.

56-дақиқада Юя Осаконинг индивидуал маҳорати туфайли ҳисоб тенглашди. Учрашувнинг бурилиш нуқтаси айнан шу гол бўлди. Яна ҳисобда олдинга чиқиб олишни истаган Туркманистон терма жамоаси футболчилари ҳимояда хатоларга йўл қўя бошлашди ва шундай хатолардан бири голга айланди. Японлар қўшниларимизнинг саросимага тушиб қолганидан фойдаланиб, учинчи голни ҳам уришди ва иродали ғалабага эришишди.


Уммон - Япония

Оман

Кубок Азии. Группа F . Тур 2

13/01/2019, 18:30

1
:
0
Завершен

Япония

Генки Харагучи - 28'

Стадион: Zayed Sport City Stadium, 12110 зрителей

45'
90'
26'  Аль-Махаджири Ахмед Мубарак
49'  Раед Салех
67'  Salaah Al-Yahyaei (Mohammed Al Ghassani)
77'  Mohsin Al Ghassani (Khalid Al Hajri)
90'  Saad Al Mukhaini
28'  Генки Харагучи
36'  Рицу Доан
57'  Коя Китагава (Есинори Муто)
67'  Такуми Минамино
84'  Рицу Доан (Дзюня Ито)

Кунчиқар юрт вакиллари Уммон билан баҳсда комбинацион ҳужумга таянди. Японияликлар рақибнинг қанот ҳимоясини диққат билан ўрганиб, ўзига ҳос йўл тутишди. Улар кўпроқ ўнг қанотдан ерлатиб "простреллар" беришди. Чап қанот эса ҳаводан бўладиган узатмалар учун хизмат қилди. Япония терма жамоасининг ўнн қанотдан амалга оширган ҳужумлари жуда хавфли тус олди. Баъзида ҳимоячилар  ва дарвозабон голдан қутқариб қолган бўлса, баъзида омад улар томонда бўлмади.
Японияликлар ҳисобни пенальти туфайли очишди. Генки Харагучи профессионал актёрлардек рол ўйнаб, ҳакамни қоида бузилганига ишонтирди. Харагучининг ўзи 11 метрлик жаримани голга айлантирди.
Бугунги рақибларимиз Уммонга қарши ўйинда кўпроқ жарима майдончаси ичига кириб зарба беришга уринишди. Бундай зарбалар қайтарилса япон ҳужумчилари ортида иккинчи зарбани амалга оширадиганлар турди. Японияликларнинг ушбу Осиё Кубогидаги 4та голининг 3таси жарима майдончаси ичидан олинган, 1таси эса пенальти.
Иккинчи қаватдаги курашда кучлар тенг келди, бу борада Япония рақибидан кучли кўринмади.



Япония терма жамоасининг кучли томонлари
1. Японияликларнинг кўплаб муваффақиятли ҳужумлари қанотлардан амалга оширилади.
2. Рақибимиз ҳужумни жарима майдони ичида якунлашга ҳаракат қилади, бу гол уриш имкониятини оширади.
3. Япония терма жамоаси футболчилари индивидуал маҳорати бўйича бизникилардан бироз устун.

Япония терма жамоасининг кучсиз томонлари
1. Японияликлар ҳисобда орқада бўлишса, футболчилар кўпроқ жамоавий эмас, индивидуал ҳаракатларга таянишади.
2. Рақибимиз иккинчи қаватда бизникилардан бироз кучсиз.

Автор : Aslanov Jasurbek
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика