RU

Последние новости

22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  2 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 21:09ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳалдия". "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйин старт олди (онлайн ҳисоб)  2 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  122 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  5 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  29 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  13 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  20 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  7 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  1 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  13 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   257

Япониялик журналистлар хавотирда Новости

Япониялик журналистлар хавотирда

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги гуруҳ босқичидаги охирги ўйинини ўтказади.

Вакилларимиз гуруҳ пешқадамлиги учун Японияга қарши баҳс олиб боришади. Ўйин Ал Айндаги "Халифа бин Зайед" стадионида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 18:30да бошланади. 

Кеча медиа марказда иш қизғин бўлди. Бугун янада кўп бўлади. Ҳали замон япониялик журналистлар келиб қолишади. Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида "Кунчиқар юрт"дан ташриф буюрган баъзи ҳамкасбларимиз билан суҳбатлашишга муваффақ бўлдик. Япониядан 150га яқин журналист келган, дейди "Nikkei" газетаси ходими Акитомо Кишина. 

Имкониятлар ҳақида сўрадим. "Бизда ҳозир авлодлар алмашинуви кетяпти, жаҳон чемпионатидан сўнг бош мураббий ўзгарди. Акира Нишино ўрнини Хажиме Мориясу эгаллади. Олдинги мураббий федерацияда вице-президент бўлиб ишлаяпти. Янги мураббий эса эътиборни ёшларга қаратишни хуш кўради", - дейди япон ҳамкасбимиз. 

"Имкониятлар ҳақида эса менимча дуранг бўлади: ўйин 1:1 ёки 2:2 ҳисобида якун топса керак. Бизда ҳозир кучли футболчилар йўқ, энг яхши ўйинчимиз 21-рақамдаги Ритцу Доан ҳисобланади. У Голландиянинг "Гронинген" клубида ўйнаяпти. Мураббий шу футболчи атрофида ўйинни қуришга ҳаракат қиляпти", - дея ўз фикрини давом эттирди Акитомо Кишина. 

Ўз навбатида бошқа бир журналист Ўзбекистон терма жамоасидаги учта футболчи ҳақида алоҳида фикр билдирди: дарвозабон Игнатий Нестеров, жамоа сардори Одил Аҳмедов ва ҳужумчи Элдор Шомуродов. Учала ўйинчи ҳам яхши формада деб айтди. 

Шу пайтгача неча марта Япония қарши ўйнаган бўлсак, тўғриси ўзим кўрган учрашувлар орасида биринчи марта япон журналистларининг хавотирга тушишини кўришим. Улар чиндан ҳам Ўзбекистон терма жамоасидан қўрқишяпти. Олдинлари Япония Тошкенга келиб ҳам бемалол ўйнаб кетади ва журналистилари бамайлихотир юрарди. 

Энди бўлса вазият ўзгарди. Мана икки кундирки Ал Айнда уларнинг ҳаммаси хавотирда. Жуда кўпчилик ҳамкасбларимиз бугунги Ўзбекистон бугунги Япониядан кучли эканини айтишмоқда. Ишқилиб уларнинг хавотирга тушгани рост бўлсин. Бугун биз ё ютайлик, ё дуранг ўйнайлик. Ҳаммамиз кейинги ўйин учун Шаржадаги стадионга боришни хоҳлаймиз. Дубайдан Ал Айнга келиб кетиш осон эмас экан. Буни футболчиларимиз ҳам жуда яхши тушуниб туришибди. 

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +53   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика