RU

Последние новости

23:30Ривалдо ЕЧЛ финали ҳақида: "Боруссия Д" ғалаба қозонади"  6 23:22Расман: Килиан Мбаппе июнь ойида ПСЖни тарк этишини эълон қилди  9 23:09Бразилия термаси Америка кубоги учун қайдномасини эълон қилди. Рўйхатда Каземиро йўқ  3 22:42Хуммельс ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди. Матс Винисиусни ортда қолдирди  2 22:20Про лигада 7-тур ортда қолди. Турнир жадвали қандай кўринишда?  1 22:03Футзал бўйича Олий лига. "Oil Star" "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратиб, кумуш медалларга эга чиқди!  1 21:30ОФК Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказди. Катанец бу конференцияда кўриниш бермади  6 21:00Про лига. "Бухоро" йирик ҳисобда "Олимпик-MobiUz"ни мағлубиятга учратди  30 20:51Гнабри жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  2 20:35Ўша машҳур дўппи аукционда 50 миллион сўмга сотилди!  13 20:10"Арсенал" чемпионлик парадини режалаштирмоқда  10 19:52Про лига. "Арал" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  7 19:30Футзал бўйича Олий лига. 8 та гол урилган ўйинда "Металлург" "Бунёдкор"дан устун келди  0 19:06Бернардески "Торонто" билан шартномасини узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда  0 18:43Хави Симонс ПСЖга қайтмайди  8

Япония футбол ассоцияциясига терма жамоанинг 47 ёшли собиқ сардори президент этиб тайинланди Новости

Япония футбол ассоцияциясига терма жамоанинг 47 ёшли собиқ сардори президент этиб тайинланди

Ташкилот тарихидаги энг ёш раҳбар ўз стратегиясида 2050 йилга бориб мамлакати билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритмоқчи эканлигини айтди.

Япония футбол ассоциациясининг янги президенти этиб 47 ёшли собиқ футболчи Цунэясу Миямото тайинланди. Мутахассис бундан аввал бошқарувчи директор лавозимида ишлаб келганди.

Футболчилик фаолияти давомида "Гамба Осака", "Ред Булл Зальцбург", "Виссел Кобе" каби клубларда тўп тепган Миямото 2002 ва 2006 йилги жаҳон чемпионатларида ўйнаган. Ҳатто сардорлик сифатида кўпгина ўйинларда Япония терма жамоасини майдонга бошлаб тушган.

Матубот анжуманида Миямото ўз режаларини ОАВ вакиллари билан ўртоқлашди. Эълон қилинган манифестда қуйидаги вазифаларга алоҳида эътибор қаратилган:

- Кучли Япония терма жамоасини шакллантириш;

- Болалар, қизлар ва кексаларга эътибор қаратган ҳолда футбол билан шуғулланувчилар сонини кўпайтириш;

- Атроф-муҳит муаммоларига футбол орқали ёндашиш, ижтимоий ташаббуслар орқали маҳаллий ҳамжамиятларнинг муаммоларни ҳал қилишга ҳисса қўшиш.

Миямотонинг таъкидлашича, стратегик ҳаракатлар натижасида Япония 2050 йилга бориб ўз яшил майдонларида жаҳон чемпионатини қабул қилиб, чемпионликка эришмоқчи.

Рейтинг: +6   

Комментарии

+1   
24 мар 16:20:35
Jamshid Abdusamadov
Бу гапларни бизда мамлакат президенти гапиради. Миямото гапиргани амалда булса булди. Амалда булмаса хам хозирги даражаси хам емонмас
+1   
24 мар 16:01:03
Tiki taka
Бизда хам хеч бўлмаса Осиё чемпионатини ўтқазиш стратегияси бўлиши керак
   
24 мар 17:55:15
Soccerland777
Биз шу йил ёзда ким билан ўртоқлик ўйини ўтказишни билмаймиз...
   
24 мар 16:16:59
Арсенал 14
Lekin miyasi motor ekan, 2050- yilgacha ehhhheee.....
   
24 мар 16:12:53
O'rinberdi
Bizda ham sobiq fudbolchi Lutfollo Toʻrayev boʻlsa fidiratsiya pirizidenti 2054 yil Jahon chempionatiga chiqamiz deydi
   
24 мар 16:05:23
Tiki taka
Биз хам Осиёнинг энг қолоқ терма жамоаларидан бирининг дабдала майдонини апиляция бериб ўзгартириш стратегиясини ўйлаб кўришимиз керак...
   
24 мар 15:55:09
Davron Mirzakulov
Bizda ham bittasi bor edi vise president hele hele qilib yuribdi bir foydasi tegmadi
   
24 мар 15:53:31
Abror_Tursunov
Biz o'shanda jchga chiqish uchun kurashamiz)
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика