RU

Последние новости

11:02«Ал Насср» ёзда супер юлдуз билан шартнома тузиши мумкин  1 10:37«Барселона» ҳеч қандай пулга сотилмайдиган тўрт нафар футболчининг номини маълум қилди. Рўйхатда Араухо, де Йонг йўқ  3 10:13Дэвид Бекхэм барча даврларнинг энг кучли футболчи ким деган саволга жавоб берди  14 09:49«Реал Мадрид» Мбаппе учун нечанчи рақамни тайёрлаб қўйгани маълум  9 09:25Германия футболи афсонаси «Бавария»да иш бошлаши мумкин  1 09:01Шунчаки қойил! «Кальяри» «Милан»га қарши учрашув учун қайдномани ажойиб тарзда тайёрлади  17 08:37Ниҳоят бугун старт оладиган Суперлиганинг 7-турида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди  2 08:24Килиан Мбаппе кетиш олдидан нималар деди?  5 08:00Суперлига. Бугун 7-тур бошланади  6 07:38«Ал Иттиҳод» ўз уйида «Ал Иттифоқ»қа йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:05Саудия чемпионати. "Ал Иттиҳод" - "Ал Иттифоқ" 0:5   0 06:55Серия А. "Фрозиноне" - "Интер" 0:5   0 02:19Англия. Муҳаммадали Ўринбоев "Брентфорд B" таркибида гол урди ва жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди  5 01:18"Бавария" Тухелнинг ўрнини эгаллаши кутилаётган номзод билан музокараларни бошлаб юборди  7 00:52Икер Касильяс ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасида ким туриши кераклигини айтди  4

Япония футбол ассоцияциясига терма жамоанинг 47 ёшли собиқ сардори президент этиб тайинланди Новости

Япония футбол ассоцияциясига терма жамоанинг 47 ёшли собиқ сардори президент этиб тайинланди

Ташкилот тарихидаги энг ёш раҳбар ўз стратегиясида 2050 йилга бориб мамлакати билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритмоқчи эканлигини айтди.

Япония футбол ассоциациясининг янги президенти этиб 47 ёшли собиқ футболчи Цунэясу Миямото тайинланди. Мутахассис бундан аввал бошқарувчи директор лавозимида ишлаб келганди.

Футболчилик фаолияти давомида "Гамба Осака", "Ред Булл Зальцбург", "Виссел Кобе" каби клубларда тўп тепган Миямото 2002 ва 2006 йилги жаҳон чемпионатларида ўйнаган. Ҳатто сардорлик сифатида кўпгина ўйинларда Япония терма жамоасини майдонга бошлаб тушган.

Матубот анжуманида Миямото ўз режаларини ОАВ вакиллари билан ўртоқлашди. Эълон қилинган манифестда қуйидаги вазифаларга алоҳида эътибор қаратилган:

- Кучли Япония терма жамоасини шакллантириш;

- Болалар, қизлар ва кексаларга эътибор қаратган ҳолда футбол билан шуғулланувчилар сонини кўпайтириш;

- Атроф-муҳит муаммоларига футбол орқали ёндашиш, ижтимоий ташаббуслар орқали маҳаллий ҳамжамиятларнинг муаммоларни ҳал қилишга ҳисса қўшиш.

Миямотонинг таъкидлашича, стратегик ҳаракатлар натижасида Япония 2050 йилга бориб ўз яшил майдонларида жаҳон чемпионатини қабул қилиб, чемпионликка эришмоқчи.

Рейтинг: +6   

Комментарии

+1   
24 мар 16:20:35
Jamshid Abdusamadov
Бу гапларни бизда мамлакат президенти гапиради. Миямото гапиргани амалда булса булди. Амалда булмаса хам хозирги даражаси хам емонмас
+1   
24 мар 16:01:03
Tiki taka
Бизда хам хеч бўлмаса Осиё чемпионатини ўтқазиш стратегияси бўлиши керак
   
24 мар 17:55:15
Soccerland777
Биз шу йил ёзда ким билан ўртоқлик ўйини ўтказишни билмаймиз...
   
24 мар 16:16:59
Арсенал 14
Lekin miyasi motor ekan, 2050- yilgacha ehhhheee.....
   
24 мар 16:12:53
O'rinberdi
Bizda ham sobiq fudbolchi Lutfollo Toʻrayev boʻlsa fidiratsiya pirizidenti 2054 yil Jahon chempionatiga chiqamiz deydi
   
24 мар 16:05:23
Tiki taka
Биз хам Осиёнинг энг қолоқ терма жамоаларидан бирининг дабдала майдонини апиляция бериб ўзгартириш стратегиясини ўйлаб кўришимиз керак...
   
24 мар 15:55:09
Davron Mirzakulov
Bizda ham bittasi bor edi vise president hele hele qilib yuribdi bir foydasi tegmadi
   
24 мар 15:53:31
Abror_Tursunov
Biz o'shanda jchga chiqish uchun kurashamiz)
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика