RU

Последние новости

22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  0 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  1 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  2 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  0 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  1 19:23Алишер Одилов "Навбаҳор" ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  23 19:05Расман: Одил Ҳамробеков Эроннинг амалдаги чемпиони сафини тўлдирди  7 19:00Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  22 18:40ЖЧда муносиб иштирок этиш учун мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш мақсад қилинган — ЎФА  11 18:27"Комо" "Манчестер Сити" футболчисни сотиб олди  0 17:59Альканатара "Барселона" мураббийлар штабига қайтмоқда  0 17:30МЮ яқин орада янги базасини очади. Унда сартарошхона ҳам бўлади  1 17:02Манба: Мбеумо МЮга ўтди  4

Январь ойида бельгиялик мураббийлар Ўзбекистонга келишади Новости

Январь ойида бельгиялик мураббийлар Ўзбекистонга келишади

Бельгия футбол федерациясида Техник бўлим бошлиғи Крис ван Пуйвельде ҳамда "Андерлехт" футбол клубининг скаутлар бўлими бошлиғи Бекир Тедек январь ойининг ўрталарида юртимизга ташриф буюради.

Бу икки мутахассис кўп йиллар давомида биргаликда болалар футболи бўйича фаолият юритишади.Уларда футболни ривожлантиши бўйича аниқ дастурлар бор. Мана шу дастурлар асосида ушбу мутахассислар юртимиздаги иқтидорли ёш футболчиларни саралаб, уларнинг футболчи сифатида ўсишларига кўмак беришади. Кейинчалик ана шу иқтидорли футболчилар Ван Пуйвельде ва Бекир Тедек томонидан Европанинг кучли клублари, жумладан, "Реал" Мадрид, "Лион", "Андерлехт", "Стандард" каби жамоаларига тавсия қилиб борилади.

Хорижлик мутахассисларнинг фикрига кўра, Ўзбекистонда иқтидорли футболчилар кўп. Фақатгина уларга ўз вақтида эътибор қаратиб, ёш футболчиларнинг истеъдодини сайқаллаб бориш керак. Шунингдек, бельгиялик мутахассислар Ўзбекистондаги мураббийларни Европа андозалари асосида тайёрлашга ҳам ёрдам беришади. Крис Ван Пуйвельде ва Бекир Тедек юртимизда Ўзбекистон футбол федерацияси раҳбарияти ва мутахассислари билан учрашишади. Агар музокаралар самарали якунласа, бу мутахассислар келгусида доимий равишда Бельгиядан етук мутахассисларни юртимизга жалб қилиб бориши режалаштирилган.


Рейтинг: +54   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика