RU

Последние новости

20:29"Арсенал" "Ливерпуль"га чемпионлик йўлаги ташкил қилиб берадими? Артета жавоб берди  0 20:15Суперлига. "Динамо" - "Сурхон" 1:0 (матнли трансляция)  9 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Андижон" майдонидаги водий дербисида устун келди  69 19:54"Реал"нинг азалий рақиби Лунин учун 25 млн евро беришга тайёр  0 19:27"Ньюкасл" "Бавария" юлдузига қизиқмоқда  0 18:56Рюдигер "Челси"га қайтиши мумкин  0 18:28Максим Шацких "Андижон" – "Нефтчи" учрашувига келди  14 18:06Осиё жамоалари Жаҳон чемпионатини тарк этди  1 17:38Расман: Хаби Алонсо "Байер"дан кетаётганини эълон қилди  28 17:24АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди  0 16:49АПЛда апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланди  0 16:26Ўзбекистон Кубоги. 3-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 16:02Суперлига. 9-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" 1 нафардан йўқотишга эга   2 15:42Лени Йоро "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусда  8 15:13Малуда "Челси"га Осимхенни трансфер қилишни маслаҳат берди  0

"Янгиер" устози Жаҳонгир Жиямуродов: "Мақсадимиз Про лигага чиқиш" Новости

"Янгиер" устози Жаҳонгир Жиямуродов: "Мақсадимиз Про лигага чиқиш"

Ўзбекистон кубоги учинчи туридан ўрин олган "Турон" – "Янгиер" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жаҳонгир Жиямуродов матбуот анжуманида қатнашди.


Ўйин ҳақида

- "Турон" жамоасини табриклайман. Кубокда Суперлига жамоалари билан беллашяпмиз. Бу ёш футболчиларимизга мактаб бўлади. Йигитларимга раҳмат, уларга иккинчи рақамда ўйнаш айтилганди. Суперлига ва биринчи лиганинг фарқи бўлади. Футболчиларимиз ҳаракат қилишди. Уч тўртта яхши имкониятимиз бўлди, аммо гол ура олмадик. Охирида эса рақиб гол уриб кетди. Йигитларга эса раҳмат. Суперлига жамоасига қарши муносиб ҳаракат қилишди. Келажакда "Янгиер" жамоасидан Суперлигага яхши футболчилар етишиб чиқишини ният қилганмиз. 

- Жамоа таркиби қандай шакллантирилган? Ўтган йили U-19 жамоаси шов-шув кўтарганди. Улардан қанчаси таркибга жалб қилинди?

- Ҳа, U-19 жамоамиз ўткан йили зўр қатнашди. Ҳозирда таркибда 3-4 нафар футболчи айнан ўша таркибдан. Бугуннинг ўзида уларнинг учтаси асосий таркибда ўйнади. Ундан ташқари, U-19 жамоамиздан 3-4 таси "Насаф"да ўйнамоқда. Бу менимча яхши натижа. Мақсадимиз ҳам шу, аслида.

- Суперлига жамоасига қарши иккита ҳужумчи билан ўйнаш ҳақида изоҳ берсангиз.

- Вазиятга қараб ҳаракат қилдик. Бизда ёш футболчилар, иккинчи рақамда ўйнамоқчи эдик. Шу сабаб ҳам битта ҳужумчи билан чиқдик. 

- Еттинчи рақамни ўйинчини ўзгартириш ўзини қанчалик оқлади?

- Тохирни жуда яхши биламан. У "Навбаҳор" сафида юрган, келажаги бор йигит. Уни алмаштирганимга сабаб, у чарчаб қолди. Тохир биз билан тўлиқ мавсумолди тайёргарлик жараёнини ўтамаган. 77 рақамли ўйинчимиз ҳам йиғинда бўлмаган, бу уларнинг жисмоний ҳолатида акс этмоқда. Аммо алмаштиришлар ҳам ёмон бўлмади. Элдор Каримовда ҳам 2 та вазият бўлди. Бу эса 80-90% гол эди. Улар гол уришлари керак эди. 

- Суперлига жамоалари билан ўйнадингиз. "Янгиер" ҳақида ҳаммада яхши таассурот қолди. Жамоанинг биринчи лигадаги мақсади?

- Мақсадимиз Про лигага чиқиш. Биринчи лига бир даврадан иборат. Мақсадимиз биринчи давранинг ўзида Про лигага чиқиш. 

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика