RU

Последние новости

23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  3 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  1 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  0 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  5 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  7 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  28 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0 17:10Икки клуби "Ман Сити" хавбекига кўз тиккан  0

“Янгибозор”- Хоразм вилояти кубоги соҳиби Новости

“Янгибозор”- Хоразм вилояти кубоги соҳиби

Урганч давлат университети ўйингоҳида Хоразм вилояти кубогининг жорий йилги финал учрашуви бўлиб ўтди.
Унда Янгибозор туманининг “Янгибозор” жамоаси ва Урганч шаҳрининг “Урганч ОЗК-2” жамоалари ўзаро куч синашишди.
  
Қизиқарли ва кескин курашлар остида кечган мазкур ўйинда Умидбек Жумамуротов устозлик қилаётган “Янгибозор” жамоаси йирик, 4:1 ҳисобида зафар қучди ва 2013 йилги Хоразм вилояти кубоги соҳибига айланди.
  
Шу ўринда “Янгибозор” жамоаси ўтган йили У. Жумамуротов бошчилигида вилоят биринчилигида фахрли учинчи ўринни эгаллаганини қайд этиб ўтиш жоиздир. Бундан келиб чиқадики,  янгибозорлик бу мураббийнинг фаолиятидаги ушбу натижани ўсишга қиёслаш мумкин албатта.
  
- Жамоамиз асосини туманимиздаги 9-сон футболга ихтисослашган мактаб-интернати тарбияланувчилари ташкил этишади, - дейди У. Жумамуротов. –  Бугунги кунда ёш футболчиларимизнинг амалий тажрибаларини маромига етказиш мақсадида турли мусобақаларда иштирокини  таъминланаяпмиз. Кўриб турганингиздек, саъй-ҳаракатларимиз бесамар қолмаяпти. Шогирдларимиз юқори кўрсаткичлар қайд қилишмоқда. Табиийки, ушбу муваффақиятимиз ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ. Фурсатдан фойдаланиб, жамоамизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб турган туманимиз ҳокимлигига ва мактаб-интернатимиз раҳбариятига самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика