Янги умид билан: А Серия 25-тур ўйинлари учун превью
09 фев 21:47
Новости
Янги умид билан: А Серия 25-тур ўйинлари учун превью
"Кальяри" — "Лацио"
Манкозу, Рог ва Ористано ҳали ҳам тикланмоқда, Сулеман ва Шомуродовнинг ҳам ушбу ўйинда "Кальяри"га ёрдам бериши қийин масала. Лувумбу асосий таркибга қайтиши ва Петанья билан ҳужумчилар дуэтини ташкил қилиши мумкин. Цаканьи ва Патрик жароҳат сабаб ўйнамайди, Ровелла эса дисквалификация сабаб баҳсда иштирок этмайди. Бундай ҳолатда майдон марказига Катальди чиқиши керак, ҳужумда Андерсон ва Иммобиле билан учликда ўйнайдиган Исаксен яна имконият олади.
"Лацио" ўтган сафар ўз уйида 1-0 ҳисобида ғалаба қозонган, Сардинияда барчаси ҳам осон бўлмаслиги аниқ бўлса ҳам "бьнкочелесте" фаворит ҳисобланмоқда. Бундан ташқари, "Кальяри"да ҳозирда 3та ўйинлик мағлубиятли серия бор, шу сабаб "оролликлар" қуйи лигага тушиб кетиш ҳудудидан чиқиш учун ўзларига келиб олишлари керак. Ўйиннинг анча шиддатли ўтишига ишончим комил.
Кальяри Джанлука Гаэтано - 51' |
Серия А . Тур 24 10/02/2024, 19:00 3
:
1
Завершен
|
Лацио Алессандро Дейола - 26', Чиро Иммобиле - 49', Фелипе Андерсон - 65' |
Стадион: Unipol Domus, 16155 зрителей
Главный судья: Marco Di Bello
"Рома" — "Интер"
Де Россининг ишлаётган механизмда ниманидир ўзгартиришига ишониш қийин, бундан ташқари жароҳатланганлар ҳали тикланмади, янги жароҳатлар эса йўқ. Айниқса Дибала ўйинининг яхши формага кириб бораётгани муҳим. Фратеззи огоҳлантириш олди, шундай экан у ҳам тикланаётган Куадрадо каби жамоасига ёрдам бера олмайди. Таркиб эса "Ювентус" билан ўйинга қарши бўлган кўринишини ўзгартирмаслик эҳтимоли катта. Шунингдек сариқ карточкалар сабаб Симоне Инзагининг дисквалификациясини ҳам эсдан чиқармаслик керак.
"Интер" биринчи даврада ўз уйида катта қийинчилик билан "Рома"ни 1-0 ҳисобида мағлуб этганди, ҳозир эса Римда Де Росси учун илк жиддий синов бўлади ва бош мураббийнинг бундай хавфли рақибга қарши ўйинда тактикани қандай қуриши жуда қизиқ. Ушбу ўйин шиддатга бой бўлади, голлар кўп бўлишини эса кутмаган бўлардим.
Рома Джанлука Манчини - 28', Стефан Эль-Шаарави - 44' |
Серия А . Тур 24 10/02/2024, 22:00 4
:
2
Завершен
|
Интер М Франческо Ачерби - 17', Маркус Тюрам - 49', Анхелиньо - 56', Алессандро Бастони - 90' |
Стадион: Stadio Olimpico, Rome, 65044 зрителей
Главный судья: Marco Guida
"Женоа" — "Аталанта"
Де Винтер дисквалификация қилинган, шундай экан ҳимояга Вальякко чиқиши керак. "Женоа" учун Месьяснинг тикланиши яхши янгилик бўлди, аммо у ҳали ҳам илк дақиқаларданоқ ўйнашга тайёр эмас, шундай экан "грифонлар" ҳужумида Гудмундсон-Реттеги дуэти бўлиши кутилмоқда. Хэйн ва Паломино ҳали ҳам жароҳатда, Эдерсон эса дисквалификация қилинган. Бу Гасперинини схемани бироз қайта қуришга мажбур қилади, шундай экан ҳужумда Де Кетеларе ва Скамакка номидаги ёрқин форварлар дуэтини кўрши мумкин, уларга ортдан Пашалич ёрдам беради.
"Аталанта" ўтган сафар 2-0 ҳисобида ўзига ишонган ҳолда ғалабага эришганди ва ҳозирда Генуяга фаворит мақомида йўл олмоқда. "Бергамоликлар"да форма яхши, аммо "грифонлар"нинг услуб бўйича улар учун жуда ноқулай рақиб эканлиги ҳисобга олиш муҳим. Жилардино Гасперини футболини барбод қилиш учун барчасини қилади ва бу унда иш бериши мумкин.
Дженоа Руслан Малиновский - 51' |
Серия А . Тур 24 11/02/2024, 22:00 4
:
1
Завершен
|
Аталанта Шарль де Кетеларе - 22', Тен Копмейнерс - 55', Давиде Дзаппакоста - 90', Эль-Билаль Туре - 90' |
Стадион: Stadio Luigi Ferraris, 31201 зрителей
Главный судья: Andrea Colombo
"Милан" — "Наполи"
Рейдерс дисквалификация қилинган, шундай экан унинг ўрнида жароҳатдан сўнг тикланган Бенассер чиқиши керак, қайд этиш керакки, у "Фрозиноне" билан ўйинда ҳаракат қилди. Қолган жойларда сюрпризлар кутиш керакмас, олдинда Пулишич-Жиру-Леао учлигини яна кўриш мумкин. "Наполи" таркибида майдон марказини кучайтириш учун Ангусси қайтиши керак, бу айниқса жароҳат сабаб ўйинни ўтказиб юбориши мумкин бўлган Зелински сабаб керак. Шунингдек Руйнинг дисквалификациясини эслаш муҳим, уни Маццоки алмаштиради, шунингдек Политано тикланишга улгурмаса Нгонж асосий таркибга чиқиши керак.
Жамоалар ўтган сафар бир-бирларига иккитадан тўп киритган ҳолда ёрқин томошабоп ўйин кўрсатишди. "Милан" ҳозрида фаворит ва бу адолатдан ҳам. "Қизил-қоралар" айни дамда рақибга нисбатан анча шаклланган ва тартибли жамоадир. Аммо, "Наполи"нинг секин, аммо барибир ўзига келаётганини қайд этмаслик мумкинмас.
Милан Тео Эрнандес - 25' |
Серия А . Тур 24 12/02/2024, 00:45 0
:
1
Завершен
|
Наполи |
Стадион: San Siro, 73891 зрителей
Главный судья: Daniele Doveri
"Ювентус" — "Удинезе"
Аллегри таркиб билан жуда жиддий муаммоларга дуч келди, Данило дисквалификация қилинган, Влахович эса боғламлар сабаб аниқ майдонга чиқа олмайди, шунингдек Кьезанинг ўйинда иштирок этиши катта сўроқ остида. Бундай ҳолатда Йилдиз-Милик дуэтини кўриш имконияти бор. "Удинезе"да ҳам таркиб билан жиддий муаммолари бо, дисквалификация қилинган Перейрунинг ўрнини босиш қийин бўлади. Товеннинг майдонга чиқиши сўроқ остида, аммо у катта эҳтимол илк дақиқалардан бўлмаса ҳам ўйинда иштирок этади, Лукканинг ҳужумда иштирок этишидан бошқа вариант йўқ.
"Ювентус" ўтган сафар муаммосиз 3-0 ҳисобида йирик ғалабага эришди ва ҳозир ҳам "кекса синьора" яққол фаворит ҳисобланади. "Интер"дан учралган мағлубият Аллегри шогирдларининг жаҳлини чиқарган бўлиши керак, шундай экан "Удинезе" ҳарчанд ҳаракат қилмасин "Ювентус" барча йўқотишлар билан ҳам ишонч билан ушбу ўйинни ўзиники қилиши керак.
Ювентус |
Серия А . Тур 24 13/02/2024, 00:45 1
:
0
Завершен
|
Удинезе Лаутаро Джанетти - 25' |
Стадион: Allianz Stadium, 38856 зрителей
Главный судья: Rosario Abisso
Сергей Румянцев тайёрлади
Комментарии