RU

Последние новости

16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 16:31Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум” (матнли трансляция)  0 16:30"Олмипик Мобиуз" - "Зомин" (онлайн натижа)  0 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  2 15:42"Вест Хэм" - "Ливерпуль". Салоҳ, Нуньез ва Собослаи захирада  0 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  3 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  25 14:55Умарали Раҳмоналиев: "Рақибнинг провокацияларига тайёр эдик"  3 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  3 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  13 14:15Тарихий натижа қайд этган Тожикистон футзал терма жамоасига каттагина мукофот пули берилади  5 13:35ВАР «отмен». Европанинг илк чемпионати юқори технологиядан воз кечди  21 13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  4 12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   13

Янги турмакдаги Моуринью: “Мен шунчаки стулимда ухлаб қолгандим” Новости

Янги турмакдаги Моуринью: “Мен шунчаки стулимда ухлаб қолгандим”

Лондоннинг “Тоттенхэм” жамоаси бош мураббийи Жозе Моуринью ўзининг янги соч турмаги ва клубининг ҳозирги аҳволи ҳақида гапирди.

“Тўғриси, бу соч турмагим ҳақиқатан ҳам стилистнинг хатоси. Мен буни кутмаган эдим. Мен шунчаки стулимда ухлаб қолдим ва кўзимни очганда ҳайратга тушдим. Буни янги имидж деб тушуниш керак эмас. Баъзида жисмоний ҳолатимдан келиб чиқиб соч турмагимни ўзгартиришимга тўғри келади, лекин ҳозиргиси касаллик сабаб эмас”, - дея ҳазиллашди Моуринью ва мавсум якунига қадар бунинг ўзгаришини айтиб ўтди.

Айни пайтда Моуринью жамоасининг АПЛдаги ишлари унчалик ёмон эмас. “Шпорлар” барча турнирлар давомида кетма-кет олти ўйиндан бери мағлубият нималигини билмай келишмоқда. Англия кубоги баҳсларида ҳам жамоа ҳали қоқилганича йўқ. Премьер-лига жадвалида эса 6-поғонани забт этиб туришибди. Таъкидлаб ўтиш керакки, бу натижа клубнинг Почеттино давридаги ҳолатидан анча яхшироқ.

“Кетма-кет мағлубиятлар ва футболчиларнинг жароҳати сабаб клуб турнир жадвалида анчайин пастга тушиб кетган эди. Асосий дарвозабон Льорис ва яна бир қатор муҳим футболчиларни йўқотдик.


Шу сабаб мен жамоага келган кунларимдан бери асосан руҳий тайёргарлик бўйича ишлаяпман. Уларга айнан шу нарса етишмаётган эди. Мухлислар эътироф этаётган Моура ва Сонга асосий таркибда имкон бердим ва бу ўзини оқламоқда. Ҳозир шуни биламанки, жамоанинг кайфияти аъло даражада”, - дейди 57 ёшли мутахассис.

Хабарларга кўра, португалиялик мураббий ҳафта охирларида сафарда бўлган. “Тоттенхэм “ устози Чемпионлар лигасидаги рақиби “Лейпциг” ўйинларини кузатиш учун Германияга борганди.


goal.com сайтидан Юсуфбек таржимаси

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика