RU

Последние новости

23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2

"Янги Пирло"нинг янги саргузаштлари бошланмоқда Новости

"Янги Пирло"нинг янги саргузаштлари бошланмоқда

"Милан" италиялик иқтидорларни бир ерга жамламоқда - майдон марказида Сандро Тонали.

Б Серияда тўп тепаётган футболчи Италия термасига чақирилган ҳолатлар бармоқ билан санарли даражада “кўп”. Қўшимчасига у 18 ёш бўлгани Италияда чинакам шов-шувга сабаб бўлди. Аммо таъкидлаш лозим, Сандро Тоналини футбол жамоатчилиги яхши билар ва кўплаб топ жамоалар футболчи атрофидаги вазиятни кузатаётганди. Натижада, ўша тарихий чақирувдан сўнг 2 йил ўтиб ярим ҳимоячи “Милан” билан шартнома имзолади.

Пирло билан солиштиришлар Сандрога болаликдан ҳамроҳ ҳисобланади. Ёш спортчи “Брешия” ярим ҳимояси марказида ҳаракат қиларди, айнан шу ерда узоқ йиллар аввал Андреа катта футболдаги илк қадамларини ташлаганди. Буларнинг барчасига ташқи кўриниш қўшилди. Тонали жамоасининг энг яхши футболчиларидан эди ва 17 ёшда асосий жамоада дебют қилди. 2017/18-йилги мавсумда Тонналли примаверада ҳам, асосий жамоада ҳам ўйинларда иштирок этди. Б Серияда 19 ўйинда ўз ҳисобига 2 гол ва 2та голли узатма етказиб берди. 

Кейинги мавсумда Тоннали асосий таркибдан муқим ўрин эгаллай бошлади. “Брешия” сафида 34 ўйинда иштирок этди ва Б Серия чемпионлигини қўлга киритиш ҳамда А Серияга йўл олишда катта ёрдам берди. Ўшандаёқ у бошқа клубга ўтиши, мисол учун Марко Вератти тақдирини такрорлаши ёки Римга, Милан жамоаларидан бирига кўчиб ўтиши мумкин эди. Ёдингизда бўлса Марко Б Сериядан бир йўла Парижга йўл олганди. Ўшанда Тонали кетишни истаганми ёки йўқ бизга номаълум, аммо “Брешия” президенти Массимо Челлино ёш иқтидор соҳибини 100 миллион еврога ҳам қўйиб юбормаслигини маълум қилди. Бу албатта тушунарли ҳаракат эди, сабаби А Серияда ўтказилган омадли мавсум нархни янада ошишига сабаб бўларди. Бироқ кейин нималар бўлиб кетмади дейсиз, ҳозир Челлино ўша вақтга қайтиб қолишни ва баъзи ишларини бошқачароқ ҳал қилишни исташи турган гап.

Барча-барча “янги Пирло” ўзини А Серияда ҳам кўрсата олади-ми деган савол қизиқтирарди ва Тонали умидни оқлай олди. У “Брешия”нинг ягона ёрқин нури бўлди десак муболаға бўлмайди. У А Серияда олдинга тўп ошириш ва ўзига нисбатан қоида бузишлар сони бўйича бир хил 6-энг яхши натижани қайд этди. Аммо Тоналини янги Пирло ёки Челлино айтганидек Сандро ўз ёшидаги Андреадан ҳам кучлироқ дейиш хато бўлади. 19 ёшда Пирло ҳамкасби Тонналлидан кўпроқ нарса кўрсатиб улгурганди. Шунингдек, Анчелотти “маэстро” учун барчамиз ўрганган ролни кейинроқ ўйлаб топади, Тонналли эса катта футболдаги бутун фаолиятини шу нуқтада ўтказади. Яна бир қизиқ жиҳат Сандро Андреага нисбатан кўпроқ дриблинг ва тезлик ҳисобига рақибни доғда қолиришга уринади. У ўзи ҳақида гапираркан кўпроқ Гатттузо билан ўхшаш жиҳатларга эгалигини айтган. Бу фикрларни журналистлар давом эттириб “Гаттузо+Пирло = Тонналли”. Бироз бўрттириш, лекин ёш ярим ҳимоячи бундай гап-сўзларга эътибор бермай, ўз устида ишлашда давом этди.

Натижада “Брешия” элитадан тушиб кетди, Тонналли эса 1 гол урди ва 7та голли узатма етказиб берди. Уларнинг аксарияти стандарт вазиятлардан кейин амалга оширилди. Ўтган мавсумни омадли дейиш қийин, баъзан Тонналлига стабиллик етишмади, аксарият вазиятларда у хатоларга ҳам йўл қўйди ва марказнинг асосий, ёрқин фигруасига айланиб улгурмади. У “Брешия” ўйини темпини бошқариб борди дея олмаймиз, бироқ бунга фақат у айбдор эмас. Тонналлининг кучли жиҳатлари жамоаси тўпга эгалик қилиб, тўпни “пасда” ушлаб турганда яққолроқ кўринади. Лекин  “шерлар”да бундай имкониятнинг ўзи йўқ эди. Бунинг оқибатида Сандродан тўғри фойдалана олишмади, аммо шунда ҳам қахрамонимиз бир нечта ёрқин ўйинлар намойиш эта олди. 

Параллел равишда Сандро келажаги борасида гап-сўзлар кўпая бошларди. Қайсидир паллада вазиятга яна чет эл клублари аралашишга уриниб кўрди, бироқ футболчи ва унинг яқинлари Италияни ҳозирча тарк этиш ниятида эмас шекилли. Натижада асосий кураш “Ювентус” ва “Интер” ўртасида кечди, “Рома” ва “Милан” эса кейинги номзодлар сифатида қаралаётганди. Пьянич ва Хедиранинг кетиши, Тонналига “Ювентус” томон йўл очгандек эди, бош мураббий Пирло бўлиши оловга сепилган “керосин” бўлди. Бироқ “бьянконери” Тоннали ҳозирнинг ўзида туринликлар марказининг муҳим футболчиси бўлишга тайёрлигига иккиланиб қарашди. Антонио Конте шаҳсан ўзи Тонналлини жамоаси сафида кўришни истарди, Жузеппе Маротта эса клуб ва футболчи билан келишиш учун барча ишни қилиб кўрди. 

Кейин асосий планга масаланинг молиявий томонлари чиқди. Барчаси Барелла билан бўлган воқеаларни эслатиб юборарди, лекин Тоннали Николо каби кутишни истамади.Барелла ёшлигидан “кўк-қоралар” сафида тўп тепишни орзу қилган, Сандронинг болаликдаги танлови эса бошқачароқ эди. Унинг болалигида “Милан” формасида тушган кўплаб суратлари мавжуд.

Амалда унинг болаликдаги орзуси рўёбга чиқди, Массимо Челлино эса бурнини тишлаб қолди. Бир йил аввал Тонналли учун 60 миллион еврога, ҳеч бўлмаса 50 миллионга аниқ харидор чиқарди. Энди эса “Милан” Тонналли ижараси учун 10 миллион, яна бир йил ўтиб 20 миллионга унинг шартномасини тўлиқ состиб олса бўлади. Короновирус пандемияси нархни икки баробар тушириб юборди. Агар одатдаги ҳолат бўлганида “Брешия” А Сериядан чиқиб кетсада, Тоналлидек иқтидор 50 миллиондан камига кетмасди, шундай экан “Милан”нинг икки марта омади чопди. 

“Милан” футболкасида майдонга тушиш орзум эди. Мен ҳали уни кийиб кўрмадим, лекин тез орада бу содир бўлади”, - “Милан” сифатида Сандронинг биринчи сўзлари. “Россонери” ажойиб ёш футболчилар гуруҳини тўпламоқда, шу кунларда Кьеза ҳам жамоага келиб қўшилиши мумкинлиги борасида хабарлар бор. Рестартдан сўнг жамоа ажойиб ўйин кўрсатгач, деярли йўқотилган ишини сақлаб қолган Стефано Пиоли иқтидорида кўп қиррали футболчилар мавжуд. Улар билан жамоа ЕЧЛ йўлланмаси учун кураша олиши аниқ. Сандро Тоннали эса ниҳоят ўзи яхши кўрадиган футбол мазасини тотиб кўради. Ундан “Брешия”дагидан кўпроқ ҳал қилувчи қарорлар, ишончлироқ ўйин талаб қилинади. Шу ўринда энди имконсизликдан узун пасларга мурожаат қилиш ва ҳимоядагиларга фаол ёрдам бериш шарт бўлмайди. Ноёб иқтидор соҳиби ўсиши учун идеал шароит.

Тоналли билан шахсан таниш инсонларнинг деярли барчаси унинг ўта жиддий инсонлигини таъкидлашмоқда. “Брешия” ёшлар жамоасида уни хазил тариқасида “қария” деб аташарди. Ҳозир эса Тоналида табассум учунсабаб бор, лекин яна бир неча кундан сўнг янги мавсум старт олади ва яна жиддий ишлар бошланади. 

Айтганча, “Милан”нинг янги аъзоси ўзига 8-рақамни танлади ва бундан аввал Гаттузога қўнғироқ қилиб, бунинг учун ундан рухсат сўраган. “Наполи” бош мураббийи табиийки қаршилик қилмаган, Сандро эса “Милан”да узоқ вақт майдон марказини бошқара оладиган италиялик футболчи пайдо бўлганини исботлашга ҳаракат қилади. 


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика