RU

Последние новости

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Янги мавсумда ҳар қандай клуб ўз мухлислари кўз ўнгидаги уй учрашувида асосий либосда майдонга тушиши талаб этилади — ЎзПФЛ Новости

Янги мавсумда ҳар қандай клуб ўз мухлислари кўз ўнгидаги уй учрашувида асосий либосда майдонга тушиши талаб этилади — ЎзПФЛ

"Суперлига ва Про лига регламенти"нинг 17-бобида шу ҳақда сўз боради.

Лига клубларга қулайлик яратиш мақсадида регламентнинг тегишли бобини тушунарли кўринишга келтирди. Клуб либос дизайнини ишлаб чиқаётганда мазкур талабларга эътибор қаратиши лозим. Файл Лига сайтининг ҳужжатлар бўлимига ҳам юкланган.  

2025 йилдан бошлаб ҳар қандай клуб ўз мухлислари кўз ўнгидаги уй учрашувида асосий либосда майдонга тушиши талаб этилади. Ўтган мавсумлар давомида бу жиҳат мураббийлар кайфияти ёки уларнинг айримлари амал қиладиган иримлардан келиб чиқиши оқибатида учрашув комиссарлари қатор қийинчиликларга дуч келди. Шундан келиб чиқиб, ҳар бир клуб ўз майдонида қандай либосда ҳаракат қилиши масаласини мавсум аввалида ҳал қилиб олиши ва уни мавсум сўнгига қадар ўзгартирмаслиги талаби регламентдан жой олди. Бу ўз навбатида севимли жамоаси иштирокидаги уй ўйинига ташриф буюраётган ишқибозлар учун ҳам қулайликка олиб келади. 

Шунингдек, футболчи ўз лицензиясида кўрсатилган рақамли футболкада ўйинга қўйилади. Ҳар қандай клуб мазкур масалага профессионал нуқтаи назардан ёндашиши, ўзининг U-21 ва U-19 жамоалари учун ҳам асосий таркибники каби либослар тақдим этиши муҳим аҳамият касб этади. Бундай ҳолатда кейинчалик асосий таркибга жалб этиладиган футболчида ўз либоси ҳамда рақами билан Суперлига ёки Про лига беллашувида майдонга тушиш учун имконият бўлади.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика