RU

Последние новости

17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан". Таркиблар маълум  0 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  2 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  4 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  4 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  95 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  12 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  4

Янги китоб савдога чиқарилди Новости

Янги китоб савдога чиқарилди

"Пахтакор-79", яқин-яқингача ана шу биргина сўзда бутун Ўзбекистон футболи ишқибозларининг қалбида мужассам эди.
"ПАХТАКОР"-79. "ПОМНИМ, ЧТИМ, ГОРДИМСЯ".

"ПАХТАКОР"-79. УНУТМАЙМИЗ, ЭЪЗОЗЛАЙМИЗ, ФАХРЛАНАМИЗ.


Зотан, собиқ Иттифоқ парчаланиб кетгунга қадар, 35 йил давомида "Пахтакор" Республикамизнинг бош жамоаси сифатида мухлислар диққат эътиборида эди. Уларнинг қувончию-армонлари, умид ва умидсизлиги, юрак оғриқларию, мағрурликлари, "Пахтакор" тимсолида намоён бўлганди.

Ҳозир эса воқеалар, чемпионатлар ўзгача... Ишқибозлар олами ҳам ўз оқимини топган. Турли ўзанлар юзага келган. Қарши, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Бухоро-ю, Жиззахнинг ўз жамоаси, ўз мухлислари бор. Аммо аминмизки, футболсеварлар қайси жамоага ишқибозлик қилишмасин уларнинг юрак қатларида "Пахтакор-79"га ўзгача меҳр сақланиб қолган.

Бу йил, ўша машъум воқеа содир бўлганига ҳам 35 йил тўлди. Ўттиз беш йилдирки, 17 баҳодир ўғлоннинг порлоқ хотираси халқимиз ва миллионлаб ишқибозларнинг қалбида мангу сақланмоқда. 17 баҳодир! Улар Ватанга содиқ, ўзбек футболининг фахри,ғурури, юрагида ўти бор, ҳар ўйинга ёниб майдонга тушган йигитлар эди. Баъзан уларнинг ўлганига ишонмаймиз. Гўёки улар тирикдек. Орамизда юргандек... Аммо, ҳаёт инсонни ўз қонунларига бўйсуниб яшашга мажбур этаркан...

Мана шу мард ўғлонлар ҳақида яқинда ажойиб китоб чоп этилди, мазкур хотира китоби Тошкентдаги китоб дўконларига савдога қўйилди. Шу хотира китобни албатта харид қилинг.

Манзил: Тошкент, Навоий кўчаси, 30-уй. Китоб дўкони.
Телефонлар: (+99871) 244-19-91; 244-19-65).
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика