RU

Последние новости

00:55Миржалол Лоқаев: "Йигитларимиз уч ойдан бери маошсиз ўйнашмоқда. Вазият ўзгаришини кутяпмиз"  1 00:50Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Мальорка" (онлайн ҳисоб)  7 00:41Элдор Мойлиев: "Учрашувнинг 17:00га қўйилгани икки жамоага ҳам ноқулай бўлди"  0 00:31Виталий Левченко: "Ҳамма футболчимизда ОКМКга қарши майдонга тушиш имконияти мавжуд"  1 00:20Сервер Жепаров: "Нефтчи" каби рақибларга қарши камчиликлар яққол кўринади"  0 00:00ЦСКА "Зенит"га қарши пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, Россия кубоги суперфиналига йўл олди! Файзуллаев захирадан майдонга тушди  12 23:55Сервер Жепаров Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг футбол бўйича маслаҳат гуруҳи аъзолигига қабул қилинди  1 23:25Флориан Виртцга Англиядан яна бир харидор пайдо бўлди  1 22:55Браим Диас жароҳати сабаб Ла Лигадаги кейинги ўйинни ўтказиб юборади  0 22:31Родриго: "Уйдирма тарқатишни бас қилинг"  6 22:01"Челси" Энцо Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 21:29Флик: "Анчелотти – ҳақиқий жентелмен"  26 21:10Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ўз ўйинларида ғалаба қозониб, плей-офф босқичига йўл олишди  10 20:36Асрор Алиқулов: "Кубок учрашувига U-21 жамоасидан кўпроқ футболчи жалб қилдик. Лекин..."  0 20:17Мирко Еличич: "Суперлиганинг баъзи жамоалари кўрсатаётган футбол сифатидан қониқмаяпман"  1

Янги Кантеми ёки Клод Макелеле? Новости

Янги Кантеми ёки Клод Макелеле?

Теги :  Лестер
"Ливерпуль" ва "Арсенал" ўз таркибида кўришни истаётган топ-таянч ярим ҳимоячи ҳақида.

"Унинг узун оёқлари ҳамма ерда улгурмоқда, у худди саккизоёқдек". "Лестер" янги Кантени кашф қилмоқда.

"У баланд бўйли, тез югуради, баланд сакрай олади ва ўйинни ўқий олади: кези келганда ҳужумга ҳам ўтиб, жой танлашда адашмайди, – биринчи мураббийи, "Генк" клуби скаути ва ёшлар жамоаси мураббийининг таърифлари бир-биридан унчалик фарқ қилмайди. Бу йигит 16 ёшдалигидаёқ келажкда топ футболчи бўлиши маълум эди.

Вилфред Н'Диди ўйин услубини футбол академиясида шуғулланиб юрган вақтларидаёқ танлаб бўлган – кучли томонларидан унумли фойдаланиб, кучсиз жиҳатларини ривожлантириш.


"Мен ҳеч қачон тўпни олиб қўйишни машқ қилмаганман. Ҳимоявий ҳаракатлардан фақатгина ҳаводаги курашларда қандай ҳаракат қилишни машғулот вақтида сайқаллаб бораман", – дейди Нигериялик футболчи.
У аввал бошидан қаерга кетаётгани ва нимани исташини яхши тушунган. Ота-онасининг футболни ташлаб, ўқишга эътибор қаратиши тўғрисидаги гапларга кўнмади, футболда ҳеч кимга тақлид қилмади, у фақат ўзининг устун жиҳатларини таҳлил қилиб, ўз устида ишлади.

"Мен ўз ишимни сифатли қилишга ва ўз ўйинимни кучайтириб боришга бор эътиборимни қаратганман. Ўзимга ўзим: "Н'Диди каби ўйна", дейман деб ёдга олади футболчи.

Вилфред Лагос шаҳрида туғилди ва ўсди (Нигерия). Футболдаги дастлабки қадамларини ҳам ўша ердаги академияда ташлади. Унинг жамоаси кучлилар қаторига кирмасада, тактик тайёргарлик эвазига мақсадига эришарди. Н'Диди марказий ҳимояда тўп тепган ва ҳужумга ҳам ўтиб турган. "Мен тўпни ярим ҳимоячиларга ошириб, ўзим олдинга, бўш зонага югурардим. Шунга ўхшаш вазият "Дерби"га урилган голда ҳам юз берди – майдон марказидан жарима майдончаси томон чопдим, сабаби бўш зона бор эди ва вазиятни баҳолагач, олдинга ўтишга қарор қилдим, – тушунтиради таянч ярим ҳимоячиси. Ўша жамоада Вилфред бўш зоналарни кўриш ва улардан фойдаланишни ўрганди.

"Генк" ёшлар жамоасида Н'Диди ўсишда давом этди. "У тўпни олиб қўйишда анча яхши ўйин намоиш эта бошлади. Бугун унинг узун оёқлари ҳамма жойда улгурди. У худди саккизоёқдек эди", – деганди клуб ёшлар жамоаси устози. Айнан у нигерияликни асосий жамоага ўтишида муҳим роль ўйнаган. Рақиб ҳужумларини бузишда фойда келтираётганини кўрган "Генк" бош мураббийи Питер Мэйс ёш футболчини таянч ярим ҳимоясига ўтказади.


Фаолияти давомида узоқ пасайишлар бўлмаган, барча клубларида муҳим ўйинларда ўзини кўрсата оладиган Н'Диди барқарор ўйини билан ажралиб туради. "Генк"да тезда жамоага қўшилиб кета олди ва асосий юлдузга айланди, "Лестер"да Кантенинг ўрнини боса олди ва "Ливерпуль", ҳамда "Манчестер Юнайтде"га қарши ишончли ўйин ўтказди. Бундан ташқари футболчига аввалига Клаудио Раньери, кейин Крейг Шекспир ишонч билдиришди.  

Қизиқ жиҳати шундаки, ҳар икки клубда ҳам бир-бирига ўхшаш вазият юзага келганди. "Лестер" майдон марказида ҳақиқй таянч ярим ҳимоячисига мухтож эди, "Генк0" эса Сергей Милинкович-Савич жамоани тарк этганидан сўнг, қийналиб қолганди.    

Н'Диди майдонда ҳаракат қилар экан, ҳеч қандай босимни хис қилмасди ва ўз ўйинини кўрсатарди. Унинг руҳий жиҳатдан ўта чидамли эканлигини "Генк" ёшлар жамоаси устози ҳам таъкидлаганди: "Мен бунчалик хотиржам ҳакатланувчи ёш футболчини илгари ҳеч кўрмаган".

Футболчининг кўрсаткичлари таянч ярим ҳимоячиларга ўрнак қилиб кўрсатилувчи Клод Макелеленинг кўрсаткичлариникига яқин.  

Потенциал харидорни фақат бир жиҳат ўйлантириб қўйиши мумкин. Ҳар тўрт йилда бир марта мавсумнинг муҳим палласида футболчи Африка Кубогига кетиши керак.

Бошқа жиҳатлар бўйича унга эътирозлар йўқ. Нисбатан кучлироқ ва олдига катта мақсадлар қўядиган клубга ўтиш футболчи учун ҳам тўғри қарор бўларди.


Нозима Зарипова таржима қилди

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика