RU

Последние новости

20:14Абдуқодир Ҳусановнинг Беларусдаги мураббийи Тошкентдаги мастер-класс ўтди  0 20:04"Ювентус" — "Видад". Таркиблар маълум  2 20:00Суперлига. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  6 20:00Суперлига. "Шўртан" – "Сурхон" 0:1 (матнли трансляция)  1 19:43Асқаров "Турон"ни тарк этди  0 18:51Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи  0 18:25Тожиев билан "Пахтакор" ютқазмаяпти, Сергеев тўхтамаяпти, “Қўқон-1912” эса Тошкентда ғалабани 30 йилдан бери кутяпти  4 18:22"Арсенал" "Реал" хавбекига қизиқишни тиклади  2 17:58"Барселона" Араухо бўйича қарор қабул қилди  1 17:28"Ювентус" хавбеки АПЛга йўл олиши мумкин  0 17:01"Байер" "Ливерпуль" футболчисини 30+5 млн фунт эвазига трансфер қилмоқда  1 16:38Деку: "Нико Уильямс "Барселона"га ўтмоқчи. Биз у билан шартнома имзолашга ҳаракат қиламиз"  0 16:13"Навбаҳор" ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 15:51Пеп "Ман Сити"нинг совринсиз мавсуми ҳақида: "Сиз буни хоҳлаган бўлардингиз, лекин бу ҳақиқат эмас. Англия Суперкубогини қўлга киритдик! Бу етарли эмас, лекин биз ютдик"  3 15:23Гулер: "Алонсо қўл остида ўзимни "Реал"нинг муҳимроқ футболчиси сифатида ҳис қиляпман"  2

Яна Сизни "зериктирган" мавзу... Новости

Яна Сизни "зериктирган" мавзу...

Миллионлар ўйини бўлмиш футболга қизиқмайдиган инсоннинг ўзи бўлмаса керак. Ушбу оммавий спорт тури Ўзбекистонга кириб келганига ҳам бир асрдан ошди.

Ўзбек футболи шу даражага етишгунича анчагина машаққатли йўлни босиб ўтди. Ўсмир ва ёшлар терма жамоаларимиз мунтазам равишда дунё биринчилигида иштирок этиб келишмоқда. Афсуски, терма жамоаларимизнинг бу сафарги иштироклари бироз омадсиз чиқди. Аввалига олимпия терма жамоамиз Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита олмаган бўлса, кетидан ўсмирлар терма жамоамиз. Ундан ўтиб ёшларимиз ҳам муваффақиятсизликка учрадилар. Биз “пашшадан фил” ясамайликда, ушбу футболчиларимизнинг тақдири ҳақида бош қотирайлик.

Бундан бир неча йил аввал Мексикада бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси иштирок этганди. Ўша мундиалда вакилларимиз ижобий натижа қайд этиб, кўпчиликда илиқ таассурот қолдирган. Энди савол туғилиши мумкин, хўш, ўша қахрамоқларимиз ҳозир қаерда? Айни дамда қайси жамоаларда тўп тепишмоқда? Ахир, ўша футболчиларни бизнинг эртамиз деб қарамаганмидик? Саволлар кўп, аммо жавоблар турлича. Мексика қаҳрамонларини йўқолиб қолишганига нима сабаб бўлди?

Мексика қаҳрамонлари 2-3 нафар футболчи эмас, балки бутун бир жамоа эмасмиди? Айни дамда ўша қахрамонлардан Аббос Махсталиев, Тимур Ҳакимов, Жасур Ҳакимов ва Сардор Собирхўжаев олий лига жамоалари сафида тўп тепишмоқда. Бугун бу футболчилар нега миллий терма жамоа сафида эмаслар? Улар ўзлари устида ишлашдан тўхтадиларми ёки биз уларнинг савияларини олий лигамиз орқали ушлаб тура олмадикми? Бизни қийнаётган саволлар кўп. Умид қилганимиз, Мексика қаҳрамонлари йўқолиб қолган бир пайтда, ҳозирги ёшларимизнинг йўқолиб қолмаслигига ким кафолат беради? Ёшлар терма жамоаси сафида ҳаракат қилган Жасур Яхшибоев “Пахтакор” таркибида олий лига баҳсларида бир неча тур олдин дебют учрашувини ўтказди ва мухлисларда яхши таассурот қолдирди. Ўз пайтида Жалолиддин Машарипов, Жамшид Искандеров, Жавоҳир Соҳибов бир пайтлар Яхшибоев каби олий лигада дебют қилишганди. Ушбу футболчилар айни дамда миллий терма жамоадан мунтазам равишда чақирув олмоқда. Кўряпсизми, агар уларга олий лигада ишонч билдирмасак эртага йўқотамиз. Мексика қаҳрамонларига мана шу ишонч ва имконият берилмади.

Эътиборимизни футбол мактабларига қаратсак. “Пахтакор”, "Насаф", “Бунёдкор” ва "Машъал" жамоаларида болалар футболи билан ишлаш тўғри йўлга қўйилган. Савол туғилиши мумкин, хўш, бизнинг Ўзбекистонда 4та жамоа борми? Қолган жамоалар нима, томошабинми? Нега уларнинг футбол академиялари ишламаяпти? Нима учун миллиардлаб бюджетга эга клублар ҳеч бўлмаса 300-400 миллион сўмини ўз болаларига ишлатмаяптилар? Менинг фикримча, олий лигада иштирок этувчи ҳар бир жамоанинг академияси бўлиши керак ва бу ПФЛ томонидан жиддий тартибда назорат қилиниши керак. Пойдевори “мустаҳкам юрт қудратли бўлур”, деб бежизга айтишмаган. Шунинг учун ҳам қолган клубларимиз ўз пойдеворларини мустаҳкам қилса мақсадга мувофиқ бўларди. Бунинг учун барча шарт шароитлар етарли-ку? Футбол академиялари ўзларидан кучли футболчилар етиштириб чиқмас экан, бугунги савияга қаноат қилишдан бошқа чорамиз йўқ.

Футбол мактабларида миллионлар ўйинига илк қадамларни қўяётган болакайларни кўрикдан ўтказишади. Ушбу кўрикдан ўта олган укаларимиз академияда қолишади, ўта олмаганига эса мураббийлар бошқа касбни танла дея таъкидлашади. Футболга қизиши боис илк қадамни қўйган болакайдан мураббий томонидан натижа талаб қилиниши тўғрими?

Униси ҳам майли, эндигина тўп тепишни бошлаган болакайни айрим савиясиз мураббийлар 3 кун кўрикдан ўтказиб “сендан футболчи чиқмайди, бошқа касбни танла”, дея болакайни футболга бўлган қизиқишини сўндиради. Келажакда бундай мураббийлардан қандай натижа кутиш мумкин? Яна у етакчи клублардан бирининг футбол мактаби мураббийи бўлса. Бу мураббийнинг савияси паст эканлигидан далолат бермайдими? Буларни мураббий деб аташга ҳам тил бормайди. Аксинча бундай мураббийларнинг ўзлари тегишли бўлган курсларда ўқиб ўз билимини янада ошириши керак.

Бизда қанчадан қанча иқтидорли ёшлар номи ҳам чиқмаган жамоаларда болалар лигасида иштирок этишмоқда. Агарда клубларимиз селекцияси ишларига маъсул ишчилар яхшироқ изланишса анчагина иқтидорли ва қобилиятли болакайларни топиши мумкин. Ёш футболчилар клублар академиясини қидириб бориши керак эмас, балки клубларнинг ўзи иқтидорларни қидириб топиши лозим.

Футболга илк қадамларни қўйган ёшлардан кучли, рақобатбардош футболчи етиштириб берадиган мураббийлар чиқмас экан, мундиалларда катта натижа талаб қилмасак ҳам бўлаверади. Бунинг учун биз биринчи навбатда футболчини эмас, балки савияли мураббийларни тарбиялаб чиқаришимиз керак.


Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика