Ян Дюрица: "Германияга қарши ўйин турнирдаги охирги учрашувимиз бўлмайди"
26 июн 2016 01:05
Новости
Ян Дюрица: "Германияга қарши ўйин турнирдаги охирги учрашувимиз бўлмайди"
Словакия терма жамоаси ҳимоячиси Ян Дюрица Европа чемпионати нимчорак финал доирасидаги Германияга қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Европанинг энг кучли жамоалари ўйнаётган чемпионатга чиқдик ва яхши натижа қайд этишга улгурдик. Бизда яхши, ажойиб жамоа шаклланган. Таркибда истеъдодли, иқтидорли ва тажрибали футболчилар йиғилишган. Биз ҳаммамиз тўпланиб бир ишни амалга оширяпмиз. Жамоада ажойиб муҳит юзага келган. Словакия ҳозир бир оила бўлиб жамланган. Агарда кимдир хатога йўл қўйса, унда бошқа бир футболчи хатони тўғирлашга ёрдамлашади.
Словакияда мен ва бошқа ёши катта футболчиларни ўрнини тўлдирадиган футболчилар етарли. Масалан Грошовски, Шкриньяр, Дуда, Вайсс ва Стох бизнинг ўрнимизни муносиб тарзда эгаллашади.
Умид қиламанки, Германияга қарши ўйин биз учун турнирдаги охирги учрашув бўлмайди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии