Яман терма жамоасига нисбатан жазо санкцияcи қўлланди
06 июл 2015 15:40
Новости
Яман терма жамоасига нисбатан жазо санкцияcи қўлланди
Яманнинг ЖЧ-2018 саралашининг 2-босқичи доирасида КХДРга қарши бўлиб ўтган ўйини натижаси бекор қилиниб, унинг ўрнига 0:3 ҳисобидаги техник мағлубият ёзилди. Бу ҳақида ФИФА расмий сайти хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, бу учрашувда Шимолий Корея 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Яман саралашнинг дастлабки босқичида Покистонга қарши икки ўйин ўтказиб, унинг натижасига кўра саралашнинг иккинчи босқичига йўл олган. Ўша ўйинларнинг ҳар бирида яманлик Мунир Абдулроби Али ал-Радоий биттадан сариқ карточка олган ва КХДРга қарши ўйинни ўтказиб юбориши лозим эди. Аммо у 11 июнь кунги баҳсни асосий таркибда бошлади. Шу сабабдан Яман терма жамоаси ФИФА томонидан жазоланди.
Энди Ар-Радоий 3 сентябрь куни Ўзбекистон билан ўйинда майдонга туша олмайди.
Комментарии