RU

Последние новости

22:52Расман: "Насаф" нигериялик футболчи билан шартнома имзолади  2 22:40Турғунбоев "Пахтакор"да қайси рақамни танлади?  2 22:15Расман: "Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади  6 22:10Расман: "Насаф" албаниялик ҳужумкор ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  5 22:05Расман: "Андижон" Токотаевни ўз сафига қўшиб олди  5 21:38"Навбаҳор" Суперлиганинг биринчи даврасини "Нефтчи"да ўтказган икки ўйинчи билан шартнома имзолади  5 21:15"Интер" Лукман учун таклиф қилган таклиф "Аталанта"га ёқмади  0 20:50Жанлуижжи Доннарумма чиндан ҳам ПСЖдан кетиши мумкин – ҳаттоки ЕЧЛдаги ғалабадан кейин ҳам  1 20:31Расман: Шаҳзод Тоиров — ОКМК футболчиси!  1 20:25"Наполи" "Ливерпуль" футболчисини ижарага олмоқчи  0 19:59Тоттининг ўғли босим туфайли футболдан кетди  2 19:32Тер Штеген Францияда операция қилинади  3 19:05Алиссон Осиё турнеси давомида "Ливерпул"ни тарк этди  1 18:38Артета Зинченкони "Арсенал"дан кетмасликка кўндирди  0 18:16Расман: Валижон Раҳимов – "Бунёдкор" аъзоси!  2

Яҳё Гулмуҳаммади: "Гуруҳдан чиқиш қийин бўлади, аммо биз бу вазифани бажариш учун бор кучимизни ишга соламиз" Новости

Яҳё Гулмуҳаммади: "Гуруҳдан чиқиш қийин бўлади, аммо биз бу вазифани бажариш учун бор кучимизни ишга соламиз"

"Бунёдкор" - "Зоб Аҳан" учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Яҳё Гулмуҳаммади учрашув ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Бугунги баҳс оғир кечишини билган эдик. Ҳар икки жамоа тажовузкор ўйин кўрсатди. Ҳимоядаги тартибли ҳаракат туфайли бу натижага эришдик. Футболчиларим бугун борини бериб ўйнашди, улардан мамнунман.

Ҳар икки жамоада гол киритиш учун имкониятлар бўлди. Дарвозабонлар баҳснинг энг яхши футболчилари бўлишди. Ўзбекистонда 1 очко қўлга киритганимиздан хурсандман. Бизнинг майдонда бўладиган учрашув бугунгидан осонроқ кечади. Йигитларим билан фахрланаман.

"Бунёдкор", "Лаҳвия, "Ал Наср" Осиёнинг кучли клублари деб ўйлайман. Гуруҳдан чиқиш қийин бўлади, аммо биз бу вазифани бажариш учун бор кучимизни ишга соламиз.

Биринчи бўлимда ҳимояда тартибли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик. Учрашувнинг иккинчи ярмида рақиб жамоа 3 нафар ҳужумкор футболчини майдонга туширди. Босим бўлгани сабабли ҳужумга кўп ўтмадик.

Эрон футболига келадиган бўлсак, мамлакатимиз клублари барқарор ўйин кўрсатмаётганига кўплаб сабаблар бор. Уларнинг асосийси, шароитларда оқсаяпмиз. Футболга кўпроқ эътибор беришларини истаймиз.

Саудия Арабистони клубларига қарши баҳсга тўхталадиган бўлсак, бу ҳақда ҳеч қандай маълумотга эга эмасман. ОФК бизга бу учрашув нейтрал майдонда бўлишини маълум қилди" - дейди мураббий.


Учрашувнинг энг яхши футболчиси Муҳаммадрашид Мазаҳери (дарвозабон):

Бугун 3 очко учун майдонга тушган эдик, аммо қўлга киритилган 1 очко ҳам ёмон эмас деб ўйлайман.

Мени энг яхши деб танлаган йигитларга раҳмат. Ушбу учрашув якунланди ва энди кейинги баҳс ҳақида ўйлаймиз.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика