RU

Последние новости

19:00Англия Суперкубоги. "Кристал Пэлас" — "Ливерпуль" 1:2 (матнли трансляция)  2 18:30Суперлига. "Сўғдиёна" — "Машъал" 1:0 (матнли трансляция)  5 18:28Суперлига 17-тур учрашувларидаги ҳакамлик қарорлари таҳлили  0 16:55"Насаф" охирги бор Фарғонада "Нефтчи"ни қачон ютган?  9 16:30Суперлига. Марказий ўйинларга бой 18-тур превьюси  5 16:10"Футбол олами". "Пахтакор"да мағлубият, "Насаф" ва "Навбаҳор"да дуранг, "Нефтчи"да ғалаба  0 15:42Аморим Шешконинг трансфери ҳақида гапирди  0 15:17"Ман Сити" Родрига "Реал" қизиқиш билдираётганидан хавотирда  0 14:50"Челси" ёзда Вейгани сотиб юборишга тайёр  0 13:38"Интер" 30 млн евролик футболчини харид қилмоқчи  0 12:55"Ливерпул"нинг италиялик ҳимоячига бўлган қизиқиши ортиб бормоқда  2 12:23Пеллегрини фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 11:55Ливерпуль клуби Грилишнинг ижараси бўйича музокараларни давом эттирмоқда  3 11:21Гвардиола "Палермо"га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  15 10:53Расмус Хойлунд фаолиятини Италияда давом эттиришга яқин  5

Хушхабар! Игорь Сергеев узоқ танаффусдан кейин илк бор "Патум Юнайтед"нинг ўйин қайдномасига киритилди Новости

Хушхабар! Игорь Сергеев узоқ танаффусдан кейин илк бор "Патум Юнайтед"нинг ўйин қайдномасига киритилди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев анчадан бери жароҳатини даволаш ва майдонга қайтиш учун тикланиш жараёнини давом эттириб келаётган эди.

Ёдингизда бўлса, Сергеев Осиё Кубогининг 3-тури доирасида шу йилнинг 23 январь куни Австралияга қарши ўтказилган ўйинимизнинг 84-дақиқасида жароҳат олган эди. Кейинчалик ҳужумчи Доҳадаги "Аспетар" шифохонасида америкалик таниқли жарроҳ шифокор Зикриа Башир томонидан муваффақиятли операция қилинган эди.

Орадан салкам 10 ой вақт ўтиб Сергеев ўз клуби "Патум Юнайтед"нинг ўйин қайдномасидан жой олди. Бироз аввал "Патум Юнайтед" Таиланд кубоги доирасида "Порт ФК" меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Игорь эса узоқ танаффусдан кейин яна қайдномага қайтди. Лекин, бугунча у майдонга туширилмади.


Умид қиламизки, Игорь Сергеев тез орада майдонга ҳам тушади ва ўз ўйини билан мухлисларни яна мамнун қилади.

Рейтинг: +40   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика