RU

Последние новости

21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  1 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  0 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  1 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  20 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  6 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  12 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  6 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0

Хушнудбек Авилов: "Навбаҳор"даги босим? Кимга қандайлигини билмадим, менга бу ҳолат ёқади" Новости

Хушнудбек Авилов: "Навбаҳор"даги босим? Кимга қандайлигини билмадим, менга бу ҳолат ёқади"

"Навбаҳор" жамоаси қишки трансферлар ойнаси вақтида ўз сафини бир қатор футболчилар билан бойитиб олмоқда.

Куни кеча жамоага келиб қўшилган легионер футболчилардан ташқари аввалроқ "Андижон" жамоасидан Фарҳод Мираҳматов ва Хушнудбек Авиловлар ҳам "лочинлар" таркибини тўлдиришган эди. Кеча "Андижон" билан ўртоқлик учрашувида мураббийлар штаби янги футболчиларга ҳам имконият беришди. Биз эса Хушнудбек Авиловнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Қишки ўқув-йиғин машғулотлари қандай кетмоқда?

- Машғулотлар режадагидек ўтмоқда. Жамоага қўшилиб кетишим бошида бироз қийин бўлганини айтмаса ҳозирда бари кўнгилдагидек дея оламан. 

- "Андижон" билан ўртоқлик учрашувида мураббийлар қандай кўрсатмалар беришди?

- Ўртоқлик учрашувида яхши ҳаракат қилдик, мураббийларимиз машғулотларда қилинган ишларни ўйинда кўрсатишимиз лозимлигини таъкидлашди. 

- Нўъмон Ҳасанов сизга бегона эмас, ушбу мутахассис қўл остида "Қўқон-1912"да тўп тепгансиз. Шу боис талабларидан хабарингиз бор, демак тушунишда муаммо бўлмаяпти...

- У пайтлар футбол бошқача эди. "Миллионлар ўйини"да кундан кунга янгиликлар юз бермоқда. Шу сабабли Нўъмон аканинг ҳам футболга бўлган қарашлари ўзгарган дейишим мумкин. 

- "Навбаҳор" фаолиятингизда янги саҳифа очишига ишонасизми?

- Шу кунларда клуб билан расман шартнома имзолайман. "Навбаҳор"даги ўйинларим орқали Ўзбекистон миллий терма жамоасидан чақирув олишни ният қилганман. Айни пайтда жамоамизда яхши савиядаги футболчилар йиғилган. 

- Сизни мухлислар 2016 йил Бахрайндаги ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати орқали танишган. Ушбу турнирдан қандай хотиралар қолган?

- 2016 йилги Осиё чемпионатидан яхши таассуротлар қолган. Ўшанда битта ўйинда ютганимизда Жаҳон чемпионатига чиққан бўлардик. Лекин омадимиз келмаганди. Шуни айтишим мумкинки мураббийлар штаби ва футболчилар аҳил эди. Битта оила сифатида шакллангандик. Ўша кунлар учун худога шукур қиламан. 

- Наманганда доим босим юқори. "Навбаҳор" жамоасидан ҳамиша ғалаба кутишади...

- Ҳа, тўғри. "Навбаҳор"да доим босим юқори бўлади. Аммо ҳар хил футбол бор. Айримларга бундай босимда ўйнаш манзур келади яна баъзиларга эса аксинча. Менга ушбу ҳолат ёқади.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди. 

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика