RU

Последние новости

02:39Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Боливияга ютқазди  8 00:34Месси Баджодан Италиянинг 1994-йилги ЖЧ либосини совға сифатида олди  4 23:59Мбаппе иситма туфайли "Реал" машғулотида қатнашмаяпти. Эртага "Ал-Ҳилол" билан ўйин  1 23:39Доннарумма FourFourTwo талқинига кўра дунёнинг энг яхши дарвозабони  3 23:04КЖЧ. Танташев бошқарган ўйинда "Боруссия Д" ва "Флуминенсе" дуранг қайд этишди  1 22:48Хвича Кварацхелия: "Менга Роналдунинг ўйини ёқади, лекин Месси бошқа сайёрадан"  9 22:23Тебас "Барселона" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга ҳали тайёр эмаслигини маълум қилди  4 21:48"Андижон" клубининг янги базаси ишга туширилди  9 21:25Тебас Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида: "Бу турнирдан қутулиш керак, яна бир турнир учун жой йўқ"  17 20:52Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди  0 20:21Индзаги Б Серия клубига бош мураббий бўлди  8 20:01"Ливерпуль" Малик билан музокараларни бошлади  0 19:39Рамос: "Беш йилдан кейин Мбаппе 4-5 та "Олтин тўп"га эга бўлади"  14 19:15Ди Мария: "Бока Хуниорс" мухлисларининг ҳуштакбозлиги? Бу – футбол, ҳаммасини тушунамиз"  1 18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  15

Хуршид Ғиёсов: “ОЧЛдаги дебют учрашувимда аламли тарзда мағлуб бўламиз, деб ўйламагандим” Новости

Хуршид Ғиёсов: “ОЧЛдаги дебют учрашувимда аламли тарзда мағлуб бўламиз, деб ўйламагандим”

Кеча ОЧЛнинг гуруҳ босқичи 2-тур учрашувида Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби БААнинг “Ал Айн” жамоасини қабул қилди ва 2:3 ҳисобида рақибларига мағлуб бўлди.

Ушбу баҳсдан сўнг “Бунёдкор” клуби футболчиси Хуршид Ғиёсов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Авваламбор жамоадошларимга мана шу ўйин учун раҳмат айтаман. Улар борларини бериб ҳаракат қилишди. Акром Комиловга қизил карточка кўрсатилганидан сўнг жамоа бироз ҳимояга эътиборни қаратди.

ОЧЛ мусобақасида дебют учрашувимни ўтказганимдан хурсандман. Албатта мағлубият аламли бўлди. Бундай йирик мусобақадаги дебют учрашувимда мана шундай тарзда мағлубиятга учраймиз деб ўйламагандим. Яна бир неча кундан сўнг ички чемпионатимиз бошланади. Бор эътиборимизни ички чемпионатга қаратиб ОЧЛнинг кейинги баҳсларига жиддий тайёргарлик кўрамиз.

“Ал Айн” Осиёнинг энг кучли жамоаси. Футболчилари ҳам ўзига яраша, Умар Абдулраҳмон эса жуда ҳам маҳоратли футболчи”, - дейди “Бунёдкор” футболчиси Хуршид Ғиёсов.

Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика