RU

Последние новости

09:00He Were Go. "Манчестер Сити" қишдаги илк транферини амалга оширди  0 08:32Африка Миллатлар Кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05"Сабаҳ" Раҳмоналиевни қанчага сотиб олгани маълум  1 07:37U-23 Осиё кубоги. Бугун Олимпия терма жамоамиз ўз юришини бошлайди  2 04:06Хуан Гарсия "Барселона"даги илк совринини Жиддада ютмоқчи  2 03:46Иньяки Уильямс ва Вальверде "Барселона" билан ўйиндан олдин нима деди?  2 02:54А Серия. “Ювентус” “Сассуоло”га ҳеч қандай имконият қолдирмади  1 02:15Африка Миллатлар Кубоги. Кот-д'Ивуар Буркина-Фасони йирик ҳисобда таслим этиб, чорак финалга йўл олди  3 00:58Гвардиола Аморимнинг истеъфосига муносабат билдирди  2 00:39Ямал "Атлетик"га қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотни ўтказиб юборди  0 00:37U-23 Осиё кубоги. Четлатиш, голга айланмаган пенальти, охирги дақиқалардаги гол – Саудия Арабистони Қирғизистонни катта қийинчилик билан таслим этди  3 00:16Эрик тен Хаг ўзига янги иш топди  0 23:31Турдимуродов, Ибрагимов, Эсанов – миллий жамоага номзод футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда  3 23:03"Бир соат ичида бир оғиз ҳам гапирмади" – Хабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашув ҳақида  21 22:32Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0

Хуршид Ғиёсов: “Дуранг бўлганида балки биз учун аламли бўларди” Новости

Хуршид Ғиёсов: “Дуранг бўлганида балки биз учун аламли бўларди”

“Андижон” ва “Обод” учрашувида тошкентликлар таркибида мазмунли ўйин намойиш этган футболчилардан бири бу – Хуршид Ғиёсов бўлди.

Тезкор харакатлари билан рақибларини шошириб қўйган иқтидорли ўйинчи баҳс якунига етгач, ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Учрашувга ҳар томонлама жиддий тайёргарлик кўргандик. Ўтган турда “Олмалиқ” билан сафарда яхши ўйнаган бўлсакда, якунда мағлуб бўлгандик. Шундан сўнг “Андижон”га қарши баҳсга юқори суръатда ҳозирлик бўлди. Бугун мезбон жамоа ҳам ғалаба илинжида кучли ўйин намойиш этди. Гарчи уч очкони қўлга киритган бўлсакда, бунга осонликча эришганимиз йўқ.

- Дуранг қониқарли бўлармиди? Кўрдинглар бизда яна бир нечта вазиятлар бўлди. Бирга-бир вазиятларни юзага келтирдик. Аммо улардан тўғри фойдалана олмадик. Шунинг учун дуранг бўлганида биз учун балки аламли бўлар эди. Чунки биз айтиб ўтганимдек, ўйин борасида ҳам рақибдан қолишмасликка уриндик.

- “Обод”да асосан ёшлар ўйнамоқда. Кучли иштиёқ ва шиддат эвазига барчамиз бир ёқадан бош чиқариб ўйнамоқдамиз. Бугун ғалаба қозонишни рақибга нисбатан кўпроқ биз хоҳлаб ўйнадик деган бўлардим. Жамоамиз қуйи поғонадан жой эгаллаб турганди. Шу боис уч очко сув ва ҳаводек зарур эди. Билсангиз керак, бизда янги мураббийлар штаби иш бошлади. Улар билан яхши чиқишиб кетдик. Ўйлайманки қийин вазиятдан чиқиб кета оламиз, - дейди Ғиёсов.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика