Хулен Лопетеги: "Севилья" ЕЛ финалига чиқишга лойиқ"
17 авг 2020 10:41
Новости
Хулен Лопетеги: "Севилья" ЕЛ финалига чиқишга лойиқ"
"Севилья" бош мураббийи Хулен Лопетеги Европа Лигаси ярим финали доирасидаги "Манчестер Юнайтед"га ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Албатта, биз бахтлимиз. Оғир ўйин бўлди ва иккинчи бўлимда кўп терлашимизга тўғри келди. Бутун жамоа яхши ҳаракат қилди. "Ман Юнайтед"га қарши кўп ҳаракат қилишингиз керак ва биз буни уддаладик. МЮ - яхши футбол кўрсатадиган жуда катта клуб.
Дарвозабонимиз ажойиб ўйин кўрсатди. Охир-оқибат биз финалга чиқишга лойиқ эдик. Яссин Боно иккинчи таймда биз учун жуда ҳам муҳим бўлди.
Мен хурсандман. Биз бундай кескин ўйинда бардошли бўлдик", - дейди Лопетеги.
Комментарии