RU

Последние новости

00:09Дэвид Симэн: "Артетанинг тўртта алмаштиришидан шокка тушдим"  0 23:40"Реал" "Бетис"нинг 40-50 миллион евролик ҳимоячисига кўз тикди  0 23:05Туркия йиғини. "Қўқон-1912"нинг назорат ўйинлари тақвими  1 22:41Бразилия терма жамоаси ва "Милан" собиқ юлдузи Англиядан клуб сотиб олмоқчи  2 22:10"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди  2 21:57"Ал Насср" ва "Ал Тавун" ўртасидаги 18-тур баҳси учун таркиблар маълум: Роналду асосий таркибда!  0 21:50РЕКОРД! "Фламенго" "Вест Хэм" футболчисини 41 миллион евродан қимматга сотиб олмоқда  1 21:30Паулу Фонсека "Лион" раҳбариятидан Эндрикни олиб қолишни сўради  1 21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  9 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  42 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  7 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  1 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  6 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  10

Худди жангари фильмлардагидек... Новости

Худди жангари фильмлардагидек...

Теги :  Алан Пулидо
"Олимпиакос" ва Мексика терма жамоаси ярим ҳимоячиси Алан Пулидо якшанба куни ўз ватанида ўғирлаб кетилган эди.

Футболчи ўзини озод этиш жараёни қандай бўлганини сўзлаб берди.

25 ёшли ўйинчи байрамдан сўнг уйига кетаётган эди. Унинг йўлини бир нечта автомобиллар тўсиб олишди ва ниқобли одамлар Пулидони қўлга олиб, унинг қиз ўртоғига тегишмади.

Маҳаллий полиция хизмати узоқ вақт футболчи қаерда эканлигини аниқлай олмади, аммо кейинроқ Пулидонинг ўзи улар билан боғланди.

Мексикалик унга қараб туриш топширилган жиноятчидан қуроли ва телефонини олиб қўйишга муваффақ бўлган. Футболчи полицияга уч марта қўнғироқ қилди.


Пулидо ўзи турган жойни ҳақида маълумот бериш учун деразадан атрофга қараб қўшни бино ва унинг ёнида турган машина борасида маълумот берди. Иккинчи қўнғироқда эса полиция оператори ундан бир неча маротаба ўқ узишни сўраган. Бунга сабаб улар Пулидо турган жойни аниқлаштириб олмоқчи эди. Аммо футболчи унда ўқ йўқлигини айтиб, хавфсизлик ходимлари уни отиб қўймасликлари учун ўзининг қандай кўринишда эканлигини тасвирлаб берди. Учинчи қўнғироқда у полиция тўғри манзилга келганини тасдиқлади.

Пулидо деразадан қочиш пайтида билагини кесиб олган. Футболчига тиббий ва рухий ёрдам кўрсатилди.


Озод қилинган асир янги ҳаёт учун яратганга миннатдорчилик билдирди ва ундан ҳавотир олган мухлисларга раҳмат айтди.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика