RU

Последние новости

09:24Симеоне А Серия гранди билан келишувга эришди  0 08:52Нури Шахин: "20 йил ичида биринчи марта таътилда бўлдим"  0 08:20Майкл Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг навбатдаги ғалабасидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1 07:45ПСЖ Ямал учун қанча таклиф қилгани маълум  6 02:55АПЛ. Кэррикнинг мағлубиятсиз серияси давом этади: "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Эвертон"ни мағлуб этди  10 00:17"Бу — шармандалик!" — Паулу Фонсека Трампга Тинчлик мукофоти берилгани ва ЖЧ-2026 АҚШда ўтишига қарши чиқди  9 00:00"Эвертон" — "Манчестер Юнайтед": Таркиблар маълум!  7 23:25"Милан" футболчиси жағ қисмидаги синиш сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди  2 22:52Можаро авжида: Престианни Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи!  14 22:19"72 йил давомида ҳакамлар бошлиғи "Реал" одамлари бўлган!" — Лапорта "Негрейра иши" бўйича баёнот берди  20 21:52"У 10 нафар футболчини алмаштирмоқчи эди" — Лапорта Хавининг истеъфоси ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади  10 21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  12 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  8 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  7 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  8

Хотира. Ўн беш йил аввал Александр Иванков орамиздан кетганди Новости

Хотира. Ўн беш йил аввал Александр Иванков орамиздан кетганди

Хотира азиз, қадр муқаддас!

Ана шундай шукуҳли кунларда ўзбек футболининг таниқли вакилларидан бири, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий, тажрибали мутахассис, собиқ СССР спорт устаси Александр Иванковни ёдга олишни ўзимизга жоиз деб билдик. 

Агар Александр Дмитриевич ҳаёт бўлганида бу йил 17 октябрь куни қутлуғ 70 ёшга тўлган бўларди. Кеча эса унинг бу ёруғ дунёни тарк этганига роппа-роса 15 йил тўлди. Иванковнинг футболчиликдаги ёрқин дамлари (1970-1977) “Пахтакор” клубида ўтди. Метин ҳимоячи Всеволод Бобров, Михаил Якушин, Гавриил Качалин, Вячеслав Соловьев, Вадим Терешенко каби машҳур мураббийлардан футбол сир-асрорларини ўрганган, уларнинг қўл остида ўйнаган. 

Иванков Геннадий Красницкий, Биродар Адбураимов, Баҳодир Ибрагимов, Тўлаган Исоқов, Владимир Фёдоров, Михаил Ан, Валерий Варюхин, Николай Куликов сингари футбол афсоналари билан елкама-елка майдонда жавлон урган. 

Футболчилик фаолиятини якунлагач ўзини мураббийликда синаб кўрган. 1986 йилда у Ўзбекистон ССР терма жамоасини бош мураббий сифатида СССР халқлари Спартакиадасига олиб борган. Ушбу мусобақада жамоамиз иккинчи ўринни эгаллаган эди. Айнан Спартакиададаги муваффақиятли иштирокдан сўнг унга хизмат кўрсатган мураббий унвони берилган. 1995 йилда Ўзбекистон миллий терма жамоаси, МҲСКда бош мураббий бўлиб ишлаган. Кейинчалик “Пахтакор” клубини ҳам бошқарган. 

Афсуски, бешавқат ўлим 2004 йилнинг 6 июнь куни Александр Иванковни орамиздан олиб кетди. Бугунги кунда унинг ўғли Денис Иванков ота изидан бориб, Ўзбекистон миллий терма жамоасида дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишлаяпти.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика