RU

Последние новости

10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  8 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  5 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  7 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  1 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  2 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  5 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  14 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  3 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  3 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  4

Хўш, бугун ёшларимиз бошлайди Новости

Хўш, бугун ёшларимиз бошлайди

Кеча Мьянма давлатида ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олди.
Бугун эса Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мусобақадаги иштирокини бошлайди. Футболчиларимиз Тошкент вақти билан соат 14:00да Индонезияга қарши майдонга чиқишади. Гуруҳдаги кейинги рақибларимиз эса Австралия билан БАА бўлади. Индозениянинг биздан кучли эмаслиги бор гап ва умид қиламизки, бугун ёшларимиз бу рақиб устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонишади. Чунки кейинги иккита рақиб бирмунча кучли ва жиддий, шу боис гуруҳ ўйинлари якунига етгач, тўплар нисбати роль ўйнаб қолиши мумкин.

Ҳозирда терма жамоамиз бош мураббийи Равшан Ҳайдаров кучли босим турибди, негаки Таиланддаги мусобақада қатнашган ўсмирларимиз ЖЧ йўлланмасини қўлга кирита олмай қайтиб келишди, Осиё ўйинларида иштирок этган терма жамоамиз ҳам чорак финалдан ортга қайтди (ваҳоланки, жамоа олдига биринчи ўринни қўлга киритиш вазифаси қўйилганди). Энди эса шу йил ҳисобидан бор умид ёшларимиздан.

Буни ўз навбатида Равшан Акмалович ҳам чуқур ҳис қилиб турганига шубҳа йўқ. Бу эса икки карра масъулиятни юклайди. Равшан Ҳайдаров матбуот анжуманида айтиб ўтганидек, бундай мусобақада чемпион бўлишни ҳамма хоҳлайди, шу жумладан биз ҳам. Ярим финалга чиқдик дегани эса жаҳон чемпионати йўлланмаси чўнтакда деганидир. Шундай экан, Таиланд ва Инчеондаги мусобақада вазифа бажарилмай қолгани учун ҳам бу сафар жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш биз учун жуда муҳим.

Таркиб ҳақида тўхталадиган бўлсак, аксарият футболчиларда халқаро ўйинларда майдонга тушиш бўйича тажриба етарли. Хусусан Сарвар Каримов, Акром Комилов, Одил Ҳамробеков, Иброҳим Абдуллаев, Рустам Ашурматов, Отабек Шукуров, Жавоҳир Сидиқов, Жамшид Болтабоев, Равшан Хурсанов каби футболчилар ўтган йил БААда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон биринчилигида қатнашиб, ўзларидан яхши таассурот қолдира олишди. Қолаверса, бу футболчилар Эронда ўсмирлар ўртасидаги Осмиё чемпионатида ғолиб чиқишган.

Мана шу томонлама ҳам Равшан Ҳайдаров яхши таркибга эга. Энди эса гап вазифани бажаришда қоляпти. Лекин нима учундир асли “Машъал” тарбияланувчиси ҳозирда “Шўртан”да тўп тепаётган Дурбек Камолов мусобақага олиб кетилмади. Унинг катта ёрдам тегиши мумкин эди. Лекин ҳозирги футболчилар билан ҳам бемалол ЖЧ йўлланмасини қўлга киритса бўлади. Забихилло Ўринбоев, Достон Ҳамдаров сингари ҳужумкор футболчилар олий лигада озгина бўлса-да ўзларини кўрсата олишди. Энди навбат яна халқаро ўйинларга етиб келди ва бу сафар янада яхшироқ тўп суришга тўғри келади. ЖЧ йўлланмаси йўлида ёшлар терма жамоамизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика