RU

Последние новости

11:34"Ал Насср" АПЛдан 80 млн евро эвазига форвард билан шартнома имзолашга тайёр  0 11:08Моуринью Фатини "Фенербахче"да кўрмоқчи. Клуб "Барса"га ўйинчи борасида харид қилиш ҳуқуқи билан ижара таклифини беради  0 10:03"Нефтчи" дарвозабони "Сурхон" таркибига келиб қўшилди  1 09:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бугун Осиё кубогидаги рақиби билан ўйнайди  0 09:00Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   51 08:35Александр Хомяков: “Йигитлар ғалабага бўлган иштиёқларини намойиш эта олдилар”  0 08:00Санжар Рашидов "Қизилқум"да  5 07:22"Локомотив" таркибида украиналик легионер кўрикдан ўтмоқда  0 03:26Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги дебюти: хато, ҳаёжон ва трибунадан қарсаклар  34 03:00Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Реймс"ни юта олмади, Кварацхелия дебют ўйинини ўтказди  1 02:59Ла Лига. Мбаппенинг хет-триги "Реал"га меҳмонда "Вальядолид"га қарши ўйиндаги ғалабани тақдим этди  18 01:30Гвардиола Ҳусанов ҳақида: "У ҳали жуда ёш, ҳали ўрганиб олади. Ҳар қандай футболчи хато қилиши мумкин"  36 01:04Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг дебюти ҳақида фикр билдирди  50 00:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Челси" 3:1, Ҳусанов дебют ўйинини ўтказди  6 00:26АПЛ. "Манчестер Сити"дан камбэк, Ҳусанов дебют ўйинида 53 дақиқа ўйнади  513

Хосе Венансио Лопес: "Португалиядаги йиғинда биз Европа терма жамоалари билан даражамиз қанчалик фарқ қилишини билиб олдик. Мундиалда реалист бўлишимиз ва имкониятларимизни тўғри баҳолашимиз керак" Новости

Хосе Венансио Лопес: "Португалиядаги йиғинда биз Европа терма жамоалари билан даражамиз қанчалик фарқ қилишини билиб олдик. Мундиалда реалист бўлишимиз ва имкониятларимизни тўғри баҳолашимиз керак"

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес мундиал олдидан сайтимизга интервью берди.

- Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Европада йиғин ўтказди. Йиғин давомида Ангола, Португалия ва Францияларга қарши назорат учрашувида иштирок этдик. Ушбу йиғин ҳақида батафсилроқ гапириб берсангиз?

- Назорат учрашувлари бизга Европа жамоалари билан даражамиз қанчалик фарқ қилишини билиб олиш учун хизмат қилди. Шунингдек, ўйиннинг қайси жиҳатларини янада яхшилашимиз кераклигини билиб олдик, ҳимояни янада мустаҳкамлашимиз керак.

- Назорат учрашувларининг бирида терма жамоамиз кутилмаганда Анголага йирик 1:6 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашув ёпиқ тарзда ўтказилгани учун, ўйин ҳақида кўп маълумотларга эга бўлолмадик. Балки Ангола терма жамоаси ҳақиқатдан ҳам анча кучли жамоа бўлиши мумкин. Анголадан учраган мағлубиятга изоҳ бериб ўтсангиз?

- Ангола терма жамоаси ҳам Жаҳон чемпионатида иштирок этади. Бу бежизга эмас. Жамоанинг олтита футболчиси индивидуал томонлама жуда кучли. Шунингдек, уч нафар футболчиси Португалия чемпионатида тўп тепишади. Жамоа бош мураббийи ҳам Португалиялик. Ангола терма жамоаси замонавий футзал ҳақида тўлиқ тасаввурга эга жамоа. Бу ўртоқлик учрашуви бўлганини ҳам унутмайлик, бундай ўйинларда биз кўп таваккалга қўл урамиз. Анголага қарши жуда кўп экспериментлар қилдик. Рақиб эса асосан ҳимояда ҳаракат қилди ва бизнинг хатолиримиздан унумли фойдаланди. Ўйиндан ўзимизга керакли хулосаларни чиқариб олдик ва иккинчи учрашувда кўпроқ ҳимояга таяниб ўйнадик. Анголага қарши кечган иккинчи учрашувда эса ғалаба қозонганимиздан хабардор бўлсангиз керак.

- Афсуски, терма жамоамизда йўқотишлар сони кўпайиб бормоқда. Португалияда икки нафар футзалчимиз Равшан Элибоев ва Сунатилла Жўраевлар жароҳат олишди ва Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборадиган бўлишди. Даврон Чориев, Равшан Элибоев, Сунатилла Жўраев каби терма жамоамизнинг муҳим футзалчилари мундиалга бизга ёрдам бера олишмайди. Йўқотишлар бизга қанчалик таъсир қилиши мумкин?

- Энг асосийси ҳозирги кунда таркибимизда бор футболчилардан максимал тарзда фойдаланиш ва ҳимоямизни янада яхшилаш.

- Жаҳон чемпионати бошланишига икки ҳафта вақт қолди. Терма жамоамиз сўнгги йиғинга киришди. Кейин эса Бразилияга қарши ўйинлар. Мундиал олдидан ўтказилаётган сўнгги йиғин ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Сўнгги йиғинда ўзимиз учун керакли бўлган деталлар устида ишлашни мақсад қилганмиз. Бразилия терма жамоасига қарши ўтказиладиган иккита ўртоқлик учрашуви бизга жуда фойдали бўлади деган умиддаман, сабаби Бразилия жуда кучли терма жамоа ҳисобланади. Бразилия албатта кўпроқ ҳужум қилишга ҳаракат қилади, бу эса бизга кўпроқ ҳимояда ўйнаш имкониятини беради. Бразилияга қарши учрашувларда гранд терма жамоаларга қарши ҳимояда қандай тўғри ўйнаш кераклигини ўрганиб оламиз.

- Бироз терма жамоамиз мавзусидан четлашсак, бош мураббийлик фаолиятингиз давомида уч маротаба Жаҳон чемпионатларида иштирок этгансиз ва икки маротаба Испания терма жамоаси билан мундиал финалига қадар етиб боргансиз. Яқинлашиб келаётган Жаҳон чемпионатидан шахсий кутилмаларингиз қандай? Балки шахсий мақсадларингиз бордир?

- Бу менинг тўртинчи Жаҳон чемпионатим бўлади. Имкон қадар узоқроқ иштирок этишга ҳаракат қиламиз. Дастлабки мақсадимиз гуруҳдан чиқиш, лекин реалист бўлишимиз ҳам керак. Финал учрашувида иштирок этиш деган катта мақсадни айтиш мумкин, аммо уни бажариш жуда қийин. Вазиятни тўғри баҳолаган ҳолда ўз имкониятларимиздан келиб чиқиб максимал натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. 


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика