RU

Последние новости

14:41Cуперлига. "Нефтчи" — "Сурхон" (матнли трансляция)  3 14:35"Сўғдиёна" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  14 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  13 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  7 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6

Хосе Венансио Лопес — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси бош мураббийи! Новости

Хосе Венансио Лопес — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси бош мураббийи!

Ўзбекистон футбол ассоциацияси футзал бўйича юртимизда ўтказиладиган 2024-йилги Жаҳон чемпионатига юқори савияда тайёргарлик кўриш мақсадида таниқли испаниялик мутахассис Хосе Венансио Лопес билан музокаралар олиб борди.

Бугун ЎФА раҳбарияти ва тажрибали мураббий ўртасида учрашув ўтказилди. Унда ЎФА Президенти Абдусалом Азизов Ўзбекистонда спортга, хусусан, футбол ва футзалга қизиқиш юқори эканлигини қайд этиб, терма жамоа олдига кейинги йилги мундиалда муносиб иштирок этиш вазифаси қўйилганини таъкидлади. Бу борада халқаро тажрибага эга мутахассислар билан ҳамкорлик қилиш орқали келгусида инфратузилмани Европа стандартлари асосида шакллантиришга хизмат қилишини эътироф этди. 

Хосе Венансио Лопес 2024 йилги Ўзбекистон футзал бўйича Жаҳон чемпионатини қабул қилиши катта воқеа эканлиги, мамлакатда футбол ва футзал ривожланиб бораётгани Ўзбекистон терма жамоасида ишлашга туртки бўлганини қайд этди ва билдирилган ишонч учун миннатдорчилик билдирди. Испаниялик мутахассис терма жамоада ишлаш билан бир қаторда УEФА ва ФИФА инструктори сифатида маҳаллий мураббийларни тайёрлаш, терма жамоаларга футзалчилар етказиб бериш бўйича тизим ишлаб чиқиш, инфратузилмани ривожлантириш, шунингдек, Жаҳон чемпионатининг ташкилий йўналишларида ҳам ўз тажрибаси билан кўмаклашишга тайёргини маълум қилди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Хосе Венансио Лопес ўртасида шартнома имзоланди. ЎФА раҳбари олдинда турган масъулиятли турнирларга муносиб тайёргарлик кўриш бўйича барча шароитлар тақдим этилишини маълум қилиб, бош мураббийга омад тилади.

 

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика