RU

Последние новости

01:37Инглиз ҳакамлари ВАРдан сўнг ўз қарорини оммага эълон қилишни бошлайди  0 01:00"Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл"  12 00:50Ниҳоят! Рэшфорд 5та ўйиндан сўнг МЮ қайдномасига киритилди  1 23:52Аббос Файзуллаев ва ЦСКАнинг бошқа футболчилари 158 нафар болакайларга қарши майдонга тушишди  1 23:43"Барселона" ваъдасининг устидан чиқа олмади  6 22:53U20 Осиё Кубогининг энг яхши дарвозабони "Пахтакор" билан хайрлашди  3 22:28Риан Исламов "Навбаҳор"га ўтди  4 22:02Испан клуби МЮ билан Антони борасида музокаралар ўтказмоқда  2 21:09"Пахтакор" ўз стадиони тайёр бўлгунча ўйинларни қайси аренада қабул қилади?  6 20:44Ҳоланд, Винисиус, Ямаль — дунёнинг энг қиммат футболчилари  18 20:20Слотт "Ливерпуль" ҳимоячиси жароҳат олганини маълум қилди  3 19:58Магуайр Аморим билан тен Ҳагни солиштирди  6 19:35"Қуёш чиқади. Биз қайтамиз" — Гвардиола  1 19:13"Манчестер Сити" нигериялик қанот ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:49Расман: Олег Зотеев – "Андижон" аъзоси!  5

Хосе Венансио Лопес: "Бугун янгича услубда ҳимояландик. Бугунги экспериментимиз биз учун фойдали бўлди" Новости

Хосе Венансио Лопес: "Бугун янгича услубда ҳимояландик. Бугунги экспериментимиз биз учун фойдали бўлди"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес Гватемалага қарши кечган учрашувдан сўнг (5:4) матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Учрашувнинг сўнгги уч дақиқаси юқори ҳароратда ўтди. Мен бугун янги услубни қўллаб кўрдим. Бугун "ромб" услубида ҳимояландик. Одатда бундай экспериментларга қул урмас эдик. Бугунги экспериментимиз сабабли бироз кўпроқ голлар ўтказиб юбордик.

- Янги услубда ҳимояланганимиз сезилди. Бугунги учрашувда ўзингиз қандай камчиликларни кузатдингиз? Яна нималарни ўзгартиришимиз керак?

- Сўнгги дақиқаларда учта гол ўтказиб юбордик. Рақибимиз ўйновчи-дарвозабон билан ўйнашни бошлаганида биз дастлаб "ромб" билан, кейин эса "2-2" услубида ҳимоянилар эдик, лекин бугун "ромб" билан ҳимояланишда давом этавердик. Бу услуб бизга ёрдам бера олмаслигини ўтказиб юборган голларимиз орқали билиб олдик. Ўртоқлик учрашувлари эса айнан шундай янгиликларни синаб кўриш учун ажойиб имконият. Агар бу расмий ўйин бўлганида бундай таваккалга қўл урмаган бўлардик.

- Терма жамоадаги тажрибали футболчиларнинг кўпчилиги жароҳат сабабли ўйинларда иштирок этишмаяпти. Анасхон Раҳматов, Даврон Чориев, Равшан Элибоев, Машраб Одиловларнинг йўқлиги терма жамоага қанчалик қийинчилик туғдирмоқда?

- Биз 37 дақиқа давомида устунлик қилдик. Уларнинг йўқлиги бугунги ўйинга таъсир ўтказди деган фикрга қўшилмайман. Биз "ромб" ва "2-2" услубини эксперимент қилиб кўрдик. Яна бир бор такрорлайман, ўртоқлик ўйинларида кўп вариантларни кўриб чиқиш мумкин. Янгиликларга қул уришда давом этамиз. Ўзимиз учун энг оптимал вариантни қидиряпмиз.

- Сўнгги интервьюларингизда ҳимояда хатоларимиз кўп дегандингиз. Бугунги ўйин сизнинг ўша гапларингизга мисол бўла оладими?

- Позицион ҳимоямиз бутунлай бошқа мавзу. Гватемала сўнгги дақиқаларда ўйновчи-дарвозабонни майдонга туширди. Бунга қарши эса бошқача ҳимояланиш керак. Бу умуман бошқа мавзу. Ўйин давомида ҳар бир футзалчи рақибнинг бир футзалчисини индивидуал равишда қўриқлайди. Яъни ҳар доим унга қарши ҳимояланиши керак бўлади. Рақиб сон жиҳатидан устунлик қилаётган паллада эса, биз зоналарни ҳимоя қиламиз. Фарқ шунда холос.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика